Buxgalterlarga ish bor

Oxirgi postlar

405
Buxgalterlarga ish bor
03 Oct 2026, 19:10

📆 Бу ойда бухгалтерингиз назорат қилиши керак бўлган ТОП-3 муддат: 👉 1⃣ 5⃣ - санагача: ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботи ҳамда тўлови. 👉 2⃣ 0⃣ - санагача: ҚҚС (НДС) бўйича ойлик ҳисобот ва тўловлар. 👉 2⃣ 3⃣ - санагача: Фойда солиғи бўйича бўнак (аванс) тўловлари. 📌 Сизга маслаҳатимиз: Ушбу постни сақлаб олинг ва бухгалтерингизга юбориб, муддатлар бўйича тайёргарликни ҳозироқ текширинг! 📞 Бухгалтериянгизда чалкашликлар борми? Ҳисоботларингизда хатолик йўқлигига ишончингиз комил бўлмаса, @Fatimaaudit га мурожаат қилинг ва бепул бирламчи экспресс-аудитга эга бўлинг. **Каналга уланиш учун👇 **@buxgalterlarga_ishbor

429 7
Buxgalterlarga ish bor
03 Oct 2026, 17:08

Ходимга иш берувчи томонидан берилган имтиёзлар унинг даромади хисобланади(ми)? 🏠 1. Уй ижараси Бу энг аниқ ҳолат. Солиқ кодекси 376-моддасида солиқ агенти ходим манфаатини кўзлаб товар, хизмат ёки мулкий ҳуқуқлар ҳақини тўлаши моддий наф тарзидаги даромад эканлиги белгиланган. Шу жумладан уй-жойдан фойдаланиш билан боғлиқ айрим тўловлар ҳам очиқ кўрсатилган. **Масалан: ** __Ижара = 5 000 000 сўм Агар бу ходимнинг шахсий уй ижараси бўлса: ЖШДС = 5 000 000 × 12% = 600 000 сўм.__ Бунда 5 млн сўм ижтимоий солиқ объекти бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажати эмас, чунки ижтимоий солиқ объекти иш берувчининг ходим меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларидир. -- 🍲 **__2. Ўз ошхонасида ходимларга тушлик __** Бу ерда эҳтиёт бўлиш керак. Солиқ кодексида моддий наф тарзидаги даромад тушунчаси бор, аммо 376-моддада «корхона ўз ошхонасида барча ходимларига тушлик берса, ҳар бир тушлик қиймати автоматик равишда ходимнинг даромади ҳисобланади» деган алоҳида қоида йўқ. Шунинг учун, масалан: > 100 нафар ходим ҳар куни корхона ошхонасида тушлик қилади тушлик корхона томонидан ташкил қилинган ходимларга алоҳида пул берилмайди деган ҳолатни автоматик равишда ҳар бир ходимга ЖШДС ҳисобланади деб айтиш нотўғри.   Лекин ҚҚС нуқтаи назаридан бошқа масала бор: Солиқ кодекси 239-моддасига кўра, товарни бепул бериш ва хизматни бепул кўрсатиш айрим ҳолларда реализация бўйича айланма ҳисобланиши мумкин. Бундан иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳолатлар мустасно. Шунинг учун ошхонанинг алоҳида хўжалик сифатида ташкил этилгани, маҳсулотлар қандай кирим қилингани, ходимларга қандай тартибда берилгани ва бухгалтерияда қандай ҳисобга олингани муҳим. -- 🚌 3. Ходимларни корхона транспортида олиб келиш Агар корхона: > «Ходимларимизни ишга олиб келиш учун автобус ажратамиз» деса, буни автоматик равишда ходимнинг иш ҳақи ёки моддий наф деб ҳисоблаш ҳам тўғри эмас. Айниқса, транспорт иш жараёнини ташкил қилишнинг бир қисми бўлса ва барча ходимларга белгиланган маршрут бўйича хизмат қилса, уни ходимга берилган пулли даромаддан фарқлаш керак. -- ❗️Энг муҳим хулоса Ходимга шахсий харажатини қоплаб бериш билан корхонада умумий хизмат/шароит яратишни аралаштирмаслик керак. Масалан: Ходимга 5 млн сўм уй ижараси берилиши → шахсий иқтисодий наф → ЖШДС масаласи бор. Корхона ошхонасида умумий тушлик ташкил қилиниши → автоматик равишда ҳар бир ходимга 30–40 минг сўмдан даромад ёзиш шарт, деган қоида йўқ; ҳужжатлаш ва операциянинг мазмуни муҳим. Корхона автобуси → иш жараёнини таъминлаш учун умумий транспорт хизмати бўлса, уни ҳам автоматик равишда ходим даромади деб ҳисоблаш керак эмас. 👉 Яна бир муҳим жиҳат: фойда солиғи бўйича Солиқ кодекси 317-моддаси 376-моддадаги жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланадиган харажатларни чегириладиган харажатлардан чиқаришни назарда тутади. **__Каналга уланиш учун👇 __**@buxgalterlarga_ishbor

405 7
Buxgalterlarga ish bor
03 Oct 2026, 17:07
Расм ёки видео (мaтн йўқ)
389 2
Buxgalterlarga ish bor
03 Oct 2026, 12:12

[Ozon’da sotuvchi bo’ling](https://ya.cc/t/d8gh32lGBDSw6w/?erid=j1SUn1GMamSPTmbDT) Ozon’da biznesni yo’lga qo’ying va tovarlaringizni butun O’zbekiston bo’ylab qulay shartlarda soting: • tez va oson ro’yxatdan o’tish; • bepul ta’lim va tahlil; • past va shaffof tariflar; • O’zbekistonning barcha bankiga minimal cheklovsiz so’mda barqaror to’lovlar; • Ozon’ning O’zbekistondagi yuridik shaxsi bilan shartnoma. Katta sarmoya talab etilmaydi, biznesni hatto bitta tovar bilan ham boshlash mumkin — hoziroq bepul ro’yxatdan o’ting! [Saytga kirish](https://ya.cc/t/0UfsDN-QBDSw7Y/?erid=j1SUn1GMamSPTmbDT) #reklama [ seller.ozon.uz](https://ya.cc/t/d8gh32lGBDSw6w/?erid=j1SUn1GMamSPTmbDT)

237
Buxgalterlarga ish bor
03 Oct 2026, 11:46

✅ @bitimchi_ai_bot бухгалтерлар ишини 10х осонлаштиради Didox, солиқ ҳисоб-китоби ва шартномалар тайёрлашга кетадиган вақтни 10х қисқартиринг! @bitimchi_ai_bot сизга нималар бера олади? 📄 Бухгалтерия ҳужжатларини автоматик яратиш 🧮 Солиқларни автоматик ва аниқ ҳисоблаш 🔍 Контрагентларни бир зумда тўлиқ текшириш 📤 Didox орқали шартномаларни бир тугма билан жўнатиш Рутина ишларни Bitimchi AI'га топширинг, вақтингизни эса муҳимроқ вазифаларга тежанг. 3 кунлик бепул кириш имкониятини фаоллаштиринг: 👉 @bitimchi_ai_bot 👉 @bitimchi_ai_bot 👉 @bitimchi_ai_bot Kanalga ulanish uchun👇 @buxgalterlarga_ishbor

412 2
Buxgalterlarga ish bor
03 Oct 2026, 10:35

1С. Дастурда ташкилот қандай қўшилади? **__Каналга уланиш учун👇 **@buxgalterlarga_ishbor__

490 19
Buxgalterlarga ish bor
02 Oct 2026, 20:50

💳 Корпоратив картадан шахсий харажатлар: Бухгалтер ўзини ва фирмани қандай ҳимоя қилиши керак? Кўпчилик раҳбарлар корпоратив картани "ўз чўнтаги" деб ҳисоблашади: оилавий харидлар, ресторанлар ёки чексиз нақд пул ечишлар... Натижада эса балонинг ҳаммаси бухгалтернинг бошига ёғилади. Корпоратив карта бўйича энг кўп учрайдиган 3 та хато ва уларнинг солиқ оқибатлари: 🔴 1. Чек ёки электрон ҳисоб-фактура (ЭҲФ) йўқ Агар харажатни тасдиқловчи бошланғич ҳужжат бўлмаса, бу маблағ солиқ органи томонидан жисмоний шахснинг (карта эгасининг) моддий наф тарзидаги даромади деб топилади. * Оқибати: ЖШДС (НДФЛ) ва ижтимоий солиқ ҳисобланади, бу харажат фойда солиғи бўйича чегирилмайдиган харажатга айланади. 🔴 2. "Ҳаммаси хизмат сафари учун эди" — оғзаки айтилиши етмайди Агар картадан хизмат сафари (командировка) пайтида фойдаланилган бўлса, фақатгина картадан кўчирма (выписка) етарли эмас. * Талаб қилинади: Хизмат сафари буйруғи, гувоҳнома, меҳмонхона ва транспорт чеклари ҳамда аванс ҳисоботи (авансовый отчёт). 🔴 3. Нақд пул ечиб олинди, лекин кирим қилинмади Корпоратив картадан ечиб олинган нақд пул дарҳол кассага кирим қилиниши (КО-1) ва кейин мақсадли ишлатилиши керак. ✅ Бухгалтер учун 3 та олтин қоида: 1️⃣ Ички низом ёки буйруқ чиқаринг: Корпоратив картадан фойдаланиш тартиби ва чекларни топшириш муддатини (масалан, 3 кун ичида) тасдиқлаб олинг. 2️⃣ Раҳбарга хавфни тушунтиринг: Ҳужжатсиз харажат фирмага қанчага тушишини (солиқ ва жарималар) сонларда кўрсатиб беринг. 3️⃣ Сўнгги чора: Ҳужжати йўқ харажатларни раҳбарнинг ёзма розилиги билан унинг иш ҳақидан ушлаб қолинг ёки даромад сифатида расмийлаштириб, солиғини тўланг. Каналга уланиш учун👇 @buxgalterlarga_idhbor

484 10
Buxgalterlarga ish bor
02 Oct 2026, 19:02

[Tom yopish butun O'zbekiston bo'ylab](https://ya.cc/t/vfnp3inNBD9i2z/?erid=j1SUmQciYkbVPY4E5) Uyingiz tomini loyihadan montajgacha kalit topshirib yopamiz. Metallocherepitsa va profnastil zavoddan, listlar tomingiz o'lchamiga kesiladi. Bepul o'lchov va smeta, 15 yilgacha zavod kafolati, 17 yillik tajriba. Botga yozing — operatorimiz tez orada bog'lanib, tomingiz narxini hisoblab beradi. [Narxni bilish](https://ya.cc/t/WrtTJuH8BD9i3c/?erid=j1SUmQciYkbVPY4E5) #reklama 16+

268
Buxgalterlarga ish bor
02 Oct 2026, 14:06

🔥 ЯНГИ ВАКАНСИЯЛАР — 15 МЛН+ Иш қидираётган бухгалтер ва молия мутахассислари учун 👇 💼 1. БОШ БУХГАЛТЕР 🏢 USTORES 💰 15–25 млн сўм 📌 Тажриба: 6 йилдан юқори 📍 Тошкент, Шайхонтоҳур тумани, Жангоҳ мавзеси, 37-уй 📞 +998 90 901-79-67 📋 Бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритиш, ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш. ━━━━━━━━━━━━━━━━━━ 💼 2. БОШ БУХГАЛТЕР 🏢 SLEEP MARKET 💰 15 млн сўм 📌 Тажриба: 3–6 йил 📍 Тошкент, Афросиёб кўчаси, 8А 📞 +998 97 749-37-73 📋 Бухгалтерия ва солиқ ҳисоботи, ГНК талабларига жавоб бериш, ойлик молиявий натижани ёпиш. ━━━━━━━━━━━━━━━━━━ 💼 3. ВЕДУЩИЙ БУХГАЛТЕР — ҲИСОБОТ БЎЛИМИ 🏢 UNION STAFF 💰 15–23 млн сўм 📌 Тажриба: 1–3 йил 📍 Тошкент, Юнусобод тумани, Минор массиви, 86А 📞 +998 99 887-13-33 📋 Бухгалтерия ва солиқ ҳисоби, НДС ва фойда солиғи декларациялари, ВЭД назорати. ━━━━━━━━━━━━━━━━━━ 💼 4. БОШ БУХГАЛТЕР 🏢 Perfect Balance 💰 15–22 млн сўм 📌 Тажриба: 3–6 йил 📍 Тошкент, Яккасарой тумани, Қорақум 3-тор кўчаси, 3-уй 📞 +998 33 880-00-44 📞 +998 97 477-65-40 📋 Бухгалтерия ва солиқ ҳисобини тўлиқ юритиш, 1С 8.3 билан ишлаш. ━━━━━━━━━━━━━━━━━━ 📢 Иш қидираётган бўлсангиз — канални кузатиб боринг! 💼 Бухгалтерия 💰 Молия 🏦 Банк 🧾 Солиқ 📊 Иқтисодиёт __ 👉 @buxgalterlarga_ishbor__ ━━━━━━━━━━━━━━━━━━

472 7
Buxgalterlarga ish bor
01 Oct 2026, 16:29

[Angal® — tomoq og'rig'iga qarshi pastilkalar](https://ya.cc/t/g7cC_4bABCZcbx/?erid=j1SUmErM1QbAv9Mzq) Tomoqdagi og'riqdan tez xalos qiladi va tomoq yallig'lanishini davolashga yordam beradi. O'zingizga qulay shaklni tanlang — sprey yoki pastilkalar. Og'riq tomog'ingizni egallab olishiga yo'l qo'ymang! [Saytga kirish](https://ya.cc/t/tpYcyGr1BCZccS/?erid=j1SUmErM1QbAv9Mzq) Nojoʻya taʼsirlari mavjud. Shifokor bilan maslahatlashing. #reklama [ apteka.uz](https://ya.cc/t/g7cC_4bABCZcbx/?erid=j1SUmErM1QbAv9Mzq)

300
Buxgalterlarga ish bor
01 Oct 2026, 15:39

1C. Дастлабки созламаларни тиклаш. **__Каналга уланиш учун👇 **@buxgalterlarga_ishbor__

528 17
Buxgalterlarga ish bor
01 Oct 2026, 13:24

📚 УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ ВА ТАБРИК Эътиқод, маърифат, соф меҳр билан, Қалбларга билимнинг нурини сочган. Шогирдлар камолин кутиб фахр-ла, Эзгулик эшигин дунёга очган. Қадрли Устоз! Сиз берган сабоқлар, кўрсатган тўғри йўлингиз ва меҳрингиз ҳаётимиздаги энг бебаҳо бойликдир. Байрамингиз билан чин қалбдан муборакбод этамиз! Сизга тан-сиҳатлик, қалб хотиржамлиги ва туганмас бахт-омад тилаймиз! 🌹 **Каналга уланиш учун👇 **@buxgalterlarga_ishbor

1.6K 6
Buxgalterlarga ish bor
30 Sep 2026, 10:24

💱 БУГУНГИ ВАЛЮТА КУРСЛАРИ 📅 30 сентябрь 2026 йил 🇺🇸 USD — 11 821,18 сўм 📈 Кечагига нисбатан: +14,21 сўм 🇪🇺 EUR — 13 419,40 сўм 📉 Кечагига нисбатан: −11,03 сўм 🇷🇺 RUB — 140,44 сўм 📈 Кечагига нисбатан: +0,58 сўм 📌 USD бўйича тижорат банкларида энг юқори СOTИШ курслари: 🥇 Ziraat Bank — 11 880 сўм 🥈 NBU — 11 870 сўм 🥉 Openbank — 11 868,18 сўм 4️⃣ KDB Bank Uzbekistan — 11 865 сўм 5️⃣ InfinBank / Poytaxt Bank / Tenge Bank / Hamkorbank / Trastbank — 11 860 сўм 💵 MKBank: ▫️ Сотиб олиш — 11 750 сўм ▫️ Сотиш — 11 840 сўм ⚠️ Эслатма: банклардаги валюта курслари кун давомида ўзгариши мумкин. Шунинг учун операциядан олдин банкнинг жорий курсини текшириш тавсия этилади. 📲 Кунлик валюта курслари, бухгалтерия ва молия янгиликлари: 👉 __@buxgalterlarga_ishbor__

543
Buxgalterlarga ish bor
29 Sep 2026, 22:23

🎉 1⃣ 6⃣ 0⃣ 0⃣ ТА ОБУНАЧИ! Азиз обуначилар, сизларга катта РАҲМАТ! ❤️ 1⃣ 6⃣ 0⃣ 0⃣ — шунчаки рақам эмас. Бу — биргаликда ўсиб бораётган катта ва фойдали жамоа! 📌 Каналда: 💼 бухгалтерлар учун иш ўринлари 🧾 солиқ ва бухгалтерия бўйича муҳим маълумотлар 🏦 банк ва молия янгиликлари 🤝 иш берувчи ва мутахассис учун янги имкониятлар 🔥 Энди сиздан битта ҳаракат! Ушбу постни бухгалтер, молиячи, иш қидираётган танишингизга улашинг! 📲 Сизнинг битта «Улашиш»ингиз кимгадир иш, фойдали маълумот ёки янги имконият олиб келиши мумкин. 🚀 1600 бўлдик. Энди 2000 сари — биргаликда! 📌 @buxgalterlarga_ishbor

516 3
Buxgalterlarga ish bor
29 Sep 2026, 14:12

💰 ОМОНАТ ФОИЗИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ? Банкка пул омонат сифатида қўйилганда, банк омонатчигa белгиланган фоиз ставкаси бўйича даромад тўлайди. Аммо олинадиган фойда фақат фоиз ставкасига эмас, балки омонат муддати ва фоизларни ҳисоблаш тартибига ҳам боғлиқ. 📌 1. Оддий фоиз усули Агар ҳисобланган фоизлар омонатнинг асосий суммасига қўшилмаса, даромад қуйидаги формула асосида ҳисобланади: Фоиз даромади = Омонат суммаси × Йиллик ставка × Муддат / 100 Масалан, 100 000 000 сўм маблағ йиллик 20% ставкада 12 ойга омонатга қўйилди. Ҳисоб-китоб: 100 000 000 × 20% × 12 / 12 = 20 000 000 сўм Натижада: 🔹 Бошланғич омонат: 100 000 000 сўм 🔹 Йиллик фоиз даромади: 20 000 000 сўм 🔹 Жами маблағ: 120 000 000 сўм 📌 2. Фоизларни капитализация қилиш Капитализация — ҳисобланган фоизларни омонатнинг асосий суммасига қўшишдир. Кейинги даврда фоизлар ошган суммага нисбатан ҳисобланади. Масалан, омонат бўйича фоизлар ҳар ой капитализация қилинса, ҳар ой ҳисобланган даромад омонатга қўшилиб боради. Шу сабабли умумий даромад оддий фоиз усулига нисбатан кўпроқ бўлиши мумкин. Ойлик капитализация формуласи: S = P × (1 + r / 12)ⁿ Бунда: **__- S — муддат охиридаги жами маблағ; - P — бошланғич омонат суммаси; - r — йиллик фоиз ставкаси (ўнлик кўринишда); - n — ойлар сони.__ ** 📌 3. Амалда нималарга эътибор бериш керак? ✅ Фоиз ставкаси йилликми ёки ойликми? ✅ Фоизлар ҳар ой тўланадими ёки муддат охиридами? ✅ Капитализация мавжудми? ✅ Омонатни муддатидан олдин ечиб олишда қандай шартлар қўлланилади? ⚠️ Муҳим: банклар фоизларни шартномада белгиланган тартибда ҳисоблайди. Айрим омонатларда ҳисоб-китоб ойлар бўйича эмас, маблағ банкда турган ҳақиқий кунлар сони бўйича амалга оширилади. Шунинг учун аниқ даромадни ҳисоблашда омонат шартларини текшириш зарур. 📊 Омонат танлашда фақат йиллик фоизга эмас, балки капитализация, тўлов тартиби ва муддатидан олдин ечиб олиш шартларига ҳам эътибор беринг. **Каналга уланиш учун👇 **__@buxgalterlarga_ishbor__

541 7
Buxgalterlarga ish bor
29 Sep 2026, 08:38

⚡️ 1 ОКТЯБРЬ — ДАМ ОЛИШ КУНИ 🎓 Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан 1 октябрь — барча ходимлар учун дам олиш куни. 📌 Иш кунлари тартиби: 🔹 30 сентябрь — иш вақти камида 1 соатга қисқаради. 🔹 1 октябрь — дам олиш куни. 🔹 2 октябрь — иш куни. 🔹 3 октябрь — 5 кунлик иш ҳафтасида дам олиш, 6 кунлик иш ҳафтасида эса иш куни. ⚖️ Асос: Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, ишланмайдиган байрам куни арафасида иш вақти камида 1 соатга қисқартирилади. 📢 Қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилмаган. Каналга уланиш учун👇 __@buxgalterlarga_ishbor__

594 5
Buxgalterlarga ish bor
28 Sep 2026, 22:26

🏦 ДИФФЕРЕНЦИАЛ КРЕДИТ ТЎЛОВИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ? Кредит тўловининг дифференциал усулида асосий қарз ҳар ой тенг қисмларга бўлинади, фоиз эса қолган қарз суммасига ҳисобланади. 🧮 Формула: Асосий қарз = Кредит суммаси ÷ Ойлар сони Ойлик фоиз = Қолдиқ қарз × Ойлик фоиз ставкаси Ойлик тўлов = Асосий қарз + Ойлик фоиз 📌 Мисол: Кредит — 120 млн сўм Муддат — 12 ой Йиллик ставка — 24% Ойлик ставка — 2% Асосий қарз: 120 000 000 ÷ 12 = 10 000 000 сўм 🔹 1-ой: Фоиз: 120 000 000 × 2% = 2 400 000 сўм Жами тўлов: 10 000 000 + 2 400 000 = 12 400 000 сўм 🔹 2-ой: Қолдиқ қарз — 110 млн сўм Фоиз: 110 000 000 × 2% = 2 200 000 сўм Жами тўлов: 10 000 000 + 2 200 000 = 12 200 000 сўм 🔹 3-ой: Қолдиқ қарз — 100 млн сўм Фоиз: 100 000 000 × 2% = 2 000 000 сўм Жами тўлов: 10 000 000 + 2 000 000 = 12 000 000 сўм 📉 Демак, дифференциал тўловда ойлик тўловлар аста-секин камайиб боради, чунки фоиз ҳисобланадиган асосий қарз қолдиғи ҳам камаяди. 💡 Энг муҳим фарқ: Аннуитет — ойлик тўлов одатда бир хил. Дифференциал — асосий қарз бир хил, фоиз камайиб боради ва умумий тўлов ҳам пасаяди. ❗️ Кредит шартномасини баҳолашда тўлов графигини тўлиқ кўриб чиқиш муҳим. **Каналга уланиш учун👇 **__@buxgalterlarga_ishbor__

543 14
Buxgalterlarga ish bor
28 Sep 2026, 09:11

Ассалому алейкум, янги иш хафтасини бошлаб олдингизми? 😁

587 2