Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда ўртача ойлик иш ҳақини ишга жойлаштириш даврида сақлаб қолиш кафолатларию. 👤__Ходим кўрсатилган сабабларга кўра ишдан бўшатилганда, иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақининг ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобга олинган ҳолда, икки ойгача ойлик тўланиши кафолатланади: ❗️янги меҳнат шартлари асосида ишлашни рад этганлиги; ❗️ходим ишлаш учун идора янги манзилига кўчишни рад этганлиги; ❗️иш берувчида тегишли иш мавжуд эмаслиги; ❗️ходимларининг сони қисқариши ёки штати ўзгарганлиги, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги; ❗️ташкилотнинг ваколатли бўлган юридик шахс органининг қарорига кўра тугатилганлиги; ❗️бажараётган ишига малакаси нолойиқ эканлиги; ❗️шу иш жойида ишлаб келган ходимнинг ишга тикланганлиги (масалан декретдан қайтиши); ❗️суднинг ташкилотни тугатиш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирганлиги. ☝️Агар, шу сабаблар билан ишдан бўшатилган ходимлар 30 кун ичида Бандлик идорасида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, улар Бандлик идораси томонидан берилган маълумотнома бўйича учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан 1 ойлик иш ҳақини компенсация сифатида олиш ҳуқуқига эга бўлади. Тугатилаётган ташкилотларда маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ходимларга компенсацияларни тўлаш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. __ **__👉🏽Бухгалтерлар ва бизнес эгалари учун👇🏼 **@buxgalterlarga_ishbor__