Buxgalterlarga ish bor

Охирги постлар

405
Buxgalterlarga ish bor
31 Aug 2026, 23:47

📘 БҲМС №11 — ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК ИШЛАРИ ХАРАЖАТЛАРИ БҲМС №11 илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига қилинган харажатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди. 🔹 Тадқиқот босқичи — қилинган харажатлар, одатда, давр харажатлари сифатида тан олинади. 🔹 Ишлаб чиқиш босқичи — агар белгиланган шартлар бажарилса, харажатлар актив сифатида тан олиниши мумкин. 📌 МИСОЛ: Корхона янги маҳсулот яратиш учун 50 млн сўм тадқиқот харажати қилди. ➡️ Агар бу тадқиқот босқичи бўлса — 50 млн сўм харажат сифатида ҳисобга олинади. ➡️ Агар ишлаб чиқиш босқичида актив сифатида тан олиш талаблари бажарилса — актив сифатида ҳисобга олиниши мумкин. 💡 Эслаб қолинг: тадқиқот ва ишлаб чиқиш харажатларини бир хил тарзда ҳисобга олиш мумкин эмас. **Каналга уланиш учун👇 **__@buxgalterlarga_ishbor__

498 1
Buxgalterlarga ish bor
31 Aug 2026, 16:04

[Dollarlarni yostiq ostida saqlayapsizmi? Katta xato!](https://ya.cc/t/9pR5HsyDAwEHgv/?erid=j1SUmsGtWb1ayqYr5) Yillik 6% gacha daromad beruvchi 2 yil muddatga valyutada omonat Ipak Yuli Bank’ning 17 ta filialidan istalganida oching. Batafsil [ipakyulibank.uz](https://ya.cc/t/pBpyBw0rAwEHhK/?erid=j1SUmsGtWb1ayqYr5) saytida ✅Omonatlar qaytarilishi kafolatlangan Omonatlarni Kafolatlash Agentligi bank tizimi barqarorligini ta’minlash bilan birga, aholining 200 million so‘mgacha bo‘lgan omonatlarini qaytarish kafolati hisoblanadi. [Saytga kirish](https://ya.cc/t/WDNIoYsPAwEHhE/?erid=j1SUmsGtWb1ayqYr5) #reklama [ ipakyulibank.uz](https://ya.cc/t/9pR5HsyDAwEHgv/?erid=j1SUmsGtWb1ayqYr5)

276
Buxgalterlarga ish bor
31 Aug 2026, 08:47

📢 ИШ БЕРУВЧИЛАР ВА ИШ ИЗЛАЁТГАНЛАР УЧУН АЖОЙИБ ИМКОНИЯТ! 💼 @buxgalterlarga_ishbor каналида: 🔹 🏢 Корхона ва компаниялар ўз вакансияларини БЕПУЛ эълон қилишлари мумкин! 🔹 👨‍💼 Иш излаётганлар ўз резюмеларини БЕПУЛ жойлаштиришлари мумкин! ⏳ Ушбу имконият 1 ОЙ ДАВОМИДА амал қилади! 📌 Бухгалтерия, молия, савдо, IT, маркетинг, хизмат кўрсатиш, таълим, тиббиёт, қурилиш ва бошқа барча соҳалар бўйича вакансия ва резюмелар қабул қилинади. 🔥 1 ОЙ ДАВОМИДА — ВАКАНСИЯ ҲАМ, РЕЗЮМЕ ҲАМ БЕПУЛ! 🤝 Иш берувчилар — муносиб ходим топинг! 💼 Иш изловчилар — ўзингизга мос ишни топинг! 📩 Эълон ёки резюме жойлаштириш учун @buxgalterlarga_ishbor каналига мурожаат қилинг. @boburiy_7 Каналга уланиш учун👇 @buxgalterlarga_ishbor

541
Buxgalterlarga ish bor
30 Aug 2026, 00:27

📢**ВАКАНСИЯ! БОШ БУХГАЛТЕР!** 🏢 Ташкилот: ATM PHARMA 💼 Лавозим: Бош бухгалтер 💰 Маош: 10 000 000 – 14 000 000 сўм 📍 Манзил: Тошкент, Бектемир тумани, Олтинтепа, 40 📞 Телефон: +998 97 552 97 77 ❗️Иш излаётган бухгалтерларга жўнатиб қўйинг.↗️ ➡️ **Каналга уланиш учун ⬇️ **@buxgalterlarga_ishbor

547 5
Buxgalterlarga ish bor
29 Aug 2026, 13:26

Жавобни изохларда кутамиз

573 1 1
Buxgalterlarga ish bor
29 Aug 2026, 10:05

[Wildberries bilan o'quv yili uchun yangi uslub yarating](https://ya.cc/t/t0vfFTGKAvJDkr/?erid=j1SUnTEQa6M9HAisT) Wildberries — onlayn xarid ilovasi, unda dars va tanaffuslar uchun kerakli barcha mahsulotlar bor, bir kundan boshlab yetkazamiz. Farzandingizni maktabga tayyorlang: stikerlar va oʻquv qurollari Wildberries’da kutmoqda. [Sotib olish](https://ya.cc/t/oMfhggWHAvJDkw/?erid=j1SUnTEQa6M9HAisT) #reklama 16+[ wildberries.uz](https://ya.cc/t/t0vfFTGKAvJDkr/?erid=j1SUnTEQa6M9HAisT)

313
Buxgalterlarga ish bor
28 Aug 2026, 18:59

#Ish_kerak TOSHKENT. Сергели, Янги Хаëт тумани иш вакти кулай булса якин туманлардан булса хам ишлайвераман. Исмим : Гулсара Ёшим : 31 Лавозим номи: Ёрдамчи бухгалтер(Помошник бухгалтера) Стажёр бухгалтер Малумотим: Олий -География ва иктисод укитувчиси -Тошкент иктисодиëт ва солик техникуми, Бухгалтерия (урта малакали) курси. 2026y. Базавий билимлар: -Soliq.uz да солик хисоботларини топшириш ва тулашни мустакил кила оламан. -Иш хаки хисоблаш (больничный, отпусной, декретной) -Didox да счëт-фактура, ТТН шартнома юбориш. Компьютер саводхонлиги: Word, Excel да жадвал, формула ва функциялар бн ишлаш. Тил билиш даражаси: Рус тилини биламан -1С назарий билим ва коникмаларим бор лекин амалиётда 1Сда ишламаганман, математик билимларим яхши, масулиятли ва тез урганувчанман, билмаганларимни yрганишга тайёрман. Telegram: @Abruyeva_gulsara ☎️ +998333220327 **Каналга уланиш учун👇 **@buxgalterlarga_ishbor

615
Buxgalterlarga ish bor
28 Aug 2026, 12:18

📘 10-СОН БҲМС «Давлат ёрдамининг ҳисоби ва у тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш» 🎯 Стандартнинг мақсади 10-сон БҲМСнинг асосий мақсади — корхона томонидан олинган давлат ёрдамини бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттириш тартибини белгилаш. Стандарт бюджет, банклар ва нобанк кредит ташкилотларидан ташқари Ўзбекистонда фаолият юритаётган юридик шахсларга татбиқ этилади. --- 💰 Давлат ёрдами нима? 10-сон БҲМСга кўра, давлат ёрдамига: 🔹 бюджет субсидиялари; 🔹 давлат грантлари; 🔹 мақсадли тушумлар киради. Масалан: Корхонага давлат томонидан 500 млн сўм субсидия ажратилди. Ушбу маблағ: ускуна сотиб олиш; ишлаб чиқаришни ривожлантириш; муайян харажатларни қоплаш учун берилиши мумкин. Бунда субсидиянинг нима мақсадда берилгани жуда муҳим. --- 1️⃣ Давлат ёрдамининг асосий турлари 10-сон БҲМС давлат ёрдамини икки асосий турга ажратади: 🏭 1. Активларга оид давлат ёрдами Асосий шарти — корхона давлат ёрдами ҳисобидан узоқ муддатли актив сотиб олиши ёки барпо этиши керак. Масалан: Корхонага 1 млрд сўм субсидия берилди ва ушбу маблағга станок сотиб олиш шарт қилинди. Бу — активларга оид давлат ёрдами. --- 💵 2. Даромадга оид давлат ёрдами Актив сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган давлат ёрдами. Масалан: Корхонага ходимлар меҳнат ҳақи харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилди. Бу — даромадга оид давлат ёрдами. --- 2️⃣ Активларга оид давлат ёрдами қандай ҳисобга олинади? Стандартда икки усул назарда тутилган. 1-усул Давлат ёрдами мақсадли тушум сифатида акс эттирилади ва активнинг фойдали хизмат муддати давомида мунтазам равишда даромад сифатида тан олинади. 2-усул Давлат ёрдами активнинг баланс қийматини камайтиради. Натижада амортизация ҳисобланганда ҳам харажат камроқ бўлади. --- 🧮 Мисол Корхона давлат субсидияси ҳисобидан: 600 млн сўмлик ускуна сотиб олди. Ускунанинг фойдали хизмат муддати — 5 йил. Агар биринчи усул қўлланилса, 600 млн сўмлик давлат ёрдами активнинг хизмат муддати давомида мунтазам равишда даромад сифатида тан олинади. Яъни: 600 млн ÷ 5 йил = 120 млн сўм Ҳар йили тегишли қисми даромад сифатида тан олинади. --- 3️⃣ Даромадга оид давлат ёрдами Даромадга оид давлат ёрдами молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда икки усулдан бири орқали акс эттирилиши мумкин: ✅ 1-усул «Бошқа даромадлар» таркибида акс эттирилади. ✅ 2-усул Давлат ёрдамини олиш билан боғлиқ харажатлардан давлат ёрдами суммаси чегирилади. Ҳар икки усул ҳам стандартда мақбул деб белгиланган. --- 📌 Мисол Корхонага ишчилар меҳнат ҳақи харажатларини қоплаш учун: 100 млн сўм субсидия берилди. Корхонанинг ушбу мақсаддаги харажати: 150 млн сўм. Корхона 1-усулни танласа: 150 млн сўм — харажат 100 млн сўм — бошқа даромад Натижада соф таъсир: 50 млн сўм. --- 🔄 4️⃣ Давлат ёрдамини қайтариш Агар корхона давлат ёрдамини олишда белгиланган шартларни бажармаса, давлат ёрдамини қайтариши керак. Муҳим жиҳат: ❗ Давлат ёрдамини қайтариш учун олдинги ҳисобот даври қайтадан тузатилмайди. Бухгалтерия ҳисоб-китобларидаги тегишли маълумотлар қайта кўриб чиқилади. --- 📊 5️⃣ Молиявий ҳисоботда нима очиб берилади? Корхона давлат ёрдами бўйича молиявий ҳисобот изоҳларида муҳим маълумотларни очиб бериши керак. Жумладан: 🔹 давлат ёрдамининг хусусияти; 🔹 олинган сумма; 🔹 давлат ёрдамининг мақсади; 🔹 бажарилиши керак бўлган шартлар; 🔹 давлат ёрдами ҳисоботда қандай акс эттирилгани; 🔹 давлат ёрдамининг даромад ва харажатларга таъсири. Бу маълумотлар ҳисобот фойдаланувчисига давлат ёрдамини тўғри тушуниш имконини беради. --- ⚠️ Эътиборли жиҳат 10-сон БҲМС солиқ имтиёзларининг барча турларини давлат ёрдами сифатида қамраб олмайди. Шунингдек, корхонанинг устав капиталида давлатнинг иштироки ҳам ушбу стандарт доирасига кирмайди. --- 🧠 Бухгалтер учун энг муҳим 5 та қоида 1️⃣ Давлат ёрдами = субсидия + грант + мақсадли тушум. 2️⃣ Аввало ёрдамнинг мақсади ва шартларини аниқлаш керак. 3️⃣ Актив сотиб олиш учун берилган ёрдам — активларга оид давлат ёрдами. 4️⃣ Бошқа мақсадлардаги ёрдам — даромадга оид давлат ёрдами. 5️⃣ Шартлар бажарилмаса, давлат ёрдами қайтарилади.

541 5
Buxgalterlarga ish bor
27 Aug 2026, 23:58

📌 ҲАЙФСАН ВА ПРЕМИЯ: ХОДИМЛАР НИМАНИ БИЛИШИ КЕРАК? Меҳнат интизоми бузилганда иш берувчи ходимга ҳайфсан, жарима, айрим ҳолларда эса меҳнат шартномасини бекор қилиш чорасини қўллаши мумкин. 🔹 Ҳайфсан — интизомий жазо чораси. 🔹 Жарима — одатда ўртача ойлик иш ҳақининг 30%игача, ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган ҳолларда 50%игача бўлиши мумкин. 🔹 Бир меҳнат интизоми бузилиши учун фақат битта интизомий жазо қўлланади. 🔹 Интизомий жазо буйруқ билан расмийлаштирилади ва ходим буйруқ билан белгиланган тартибда таништирилади. 🔹 Ҳайфсаннинг амал қилиш муддати — 1 йилгача. Иш берувчи уни муддатидан олдин ҳам олиб ташлаши мумкин. 💰 ҲАЙФСАН ОЛГАН ХОДИМГА ПРЕМИЯ БЕРИЛАДИМИ? Ҳайфсан борлиги ходимни автоматик равишда премиядан маҳрум қилади, деган умумий қоида йўқ. Премия бериш ёки бермаслик корхонанинг мукофотлаш низоми, жамоа шартномаси ёки бошқа ички ҳужжатларида белгиланган шартларга боғлиқ. ⚠️ Агар ички ҳужжатда интизомий жазоси бор ходимга муайян премия берилмаслиги кўрсатилган бўлса — премия берилмаслиги мумкин. 📌 Хулоса: ҳайфсаннинг ўзи маошни автоматик камайтирмайди ва барча премияларни автоматик бекор қилмайди. Ҳар бир ҳолатда корхонанинг ички ҳужжатлари текширилади. ⚖️ Асосий нормалар: Меҳнат кодекси 312–315-моддалар.

599 5
Buxgalterlarga ish bor
27 Aug 2026, 12:00

📢 ИШ ҲАҚИ 29-АВГУСТГА ҚАДАР ТЎЛАНИШИ КЕРАК! 🇺🇿 1 сентябрь — Мустақиллик байрами муносабати билан дам олиш кунлари бўлгани сабабли, агар иш ҳақи тўланадиган сана дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, иш ҳақи олдиндан тўланиши шарт. 💰 Шунинг учун ойлик иш ҳақини 29 августга қадар тўлаб бериш керак. ⚖️ Меҳнат кодексининг 253 ва 333-моддаларига кўра, иш ҳақи кечиктирилган тақдирда, иш берувчи ходимга кечиктирилган ҳар бир кун учун компенсация тўлаши шарт. ** Каналга уланиш учун **@buxgalterlarga_ishbor

743 14 1
Buxgalterlarga ish bor
27 Aug 2026, 09:50

📢 ВАКАНСИЯ! БОШ БУХГАЛТЕР 🏢 ООО STREETPARK SYSTEMS 💰 20 – 25 млн. сўм 📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ракатбоши 1-тор кўчаси, 10А-уй 💼 Тажриба: 3–6 йил 📞 Телефон: +998774949521 ❗️Иш қидираётган бухгалтерларга юбориб қўйинг! Каналга уланиш учун👇 __@buxgalterlarga_ishbor__

683 24
Buxgalterlarga ish bor
26 Aug 2026, 23:55

Жавобни изохларда кутамиз!

615 2 2
Buxgalterlarga ish bor
26 Aug 2026, 21:05

📘 БҲМС №9 — «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот» БҲМС №9 корхонада пул маблағлари ва уларнинг ҳаракати ҳақидаги маълумотларни ҳисоботда акс эттириш тартибини белгилайди. Амалдаги янги таҳрир 2024 йил 5 декабрдаги 199-сон буйруқ билан тасдиқланган ва 2025 йил 1 январдан кучга кирган. 💰 Пул оқими 3 турга бўлинади: 1️⃣ Операцион фаолият Корхонанинг асосий фаолияти билан боғлиқ пул ҳаракати. Масалан: товар сотишдан тушган пул; товар ва хизматлар учун тўловлар; иш ҳақи тўловлари; солиқлар. 2️⃣ Инвестиция фаолияти Узоқ муддатли активларни сотиб олиш ёки сотиш билан боғлиқ операциялар. Масалан: асосий восита сотиб олиш; асосий воситани сотиш; инвестиция киритиш. 3️⃣ Молиявий фаолият Корхонанинг капитал ва қарз маблағлари билан боғлиқ ҳаракатлар. Масалан: кредит олиш; кредитни қайтариш; таъсисчилардан маблағ қабул қилиш; дивиденд тўлаш. 📌 Оддий мисол: Корхона ой давомида: товар сотишдан — 100 млн сўм олди; иш ҳақи ва бошқа харажатларга — 60 млн сўм тўлади; станок сотиб олишга — 25 млн сўм сарфлади; банкдан — 50 млн сўм кредит олди. Натижада пул оқими: Операцион: +40 млн Инвестицион: −25 млн Молиявий: +50 млн ➡️ Жами пул маблағлари ўсиши: +65 млн сўм. 💡 Эслаб қолинг: БҲМС №9нинг асосий мақсади — корхонада пул қаердан келгани ва қаерга сарфланганини кўрсатиш. Эски 1998 йилги БҲМС №9 янги таҳрир билан бекор қилинган. Каналга уланиш учун👇 @buxgalterlarga_ishbor

617 9
Buxgalterlarga ish bor
26 Aug 2026, 20:20

👌

558 1