📊 "Сизга КРЕДИТ берилмайди ! ! !" ‼️ Маълумки, Банкларга кредит масаласида мурожаат қилганимизда "қарз юкингиз кўп экан" деган сабаб билан кредит ажратилишини рад этилишига кўп учраймиз. Хўш, қарз юки қандай ҳисобланади? Қарз юки коэффициенти — шахснинг ойлик даромадига нисбатан мавжуд кредит ва қарзлар бўйича ҳар ойлик тўловлари қанча улушни ташкил этишини кўрсатади. Формула: > Қарз юки = (Барча ойлик кредит тўловлари ÷ Ойлик даромад) × 100% 🧮 Мисол: Ойлик даромад — 10 млн сўм Мавжуд кредитлар бўйича ойлик тўлов — 3 млн сўм 3 000 000 ÷ 10 000 000 × 100 = 30% 👉 Демак, шахснинг қарз юки 30%. **Каналга уланиш учун👇 **@buxgalterlarga_ishbor