**__Сўнгги пайтларда янги ташкил этилган ЯТТ лар айланмаси 1.0 млрд.сўмдан ошмаган холатларда хам ҚҚС тўловчиси этиб рўйхатдан ўтиб қолаётганлигини гувохи бўляпмиз. Хўш, нега бу холат юз беряпти? __** Агар якка тартибдаги тадбиркор рўйхатга олинган кундан бошлаб йил охиригача назорат суммасидан ошиб кетганда, келаси йилнинг 1 январидан бошлаб ҚҚСга ўтиш автоматик равишда юз беради. Назорат суммаси қандай ҳисобланади: 1 млрд сум ÷ 365 × йилда қолган кунлар сони. Масалан: ▪️ 1-октябрда рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор Йил тугашига 92 кун қолди. Назорат суммаси ≈ 252 млн сўм. Агар даромад 252 миллион сўмдан зиёд бўлса → ҚҚС кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб амал қилади. ▪️ 1 декабрда рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор Йил тугашига 31 кун қолди. Назорат суммаси ≈ 85 млн сўм. Агар даромад 60 миллион сўм бўлса → ҚҚС тўловчисига ўтмайди. **__Каналга уланиш учун👇🏼 **@buxgalterlarga_ishbor__