Buxgalterlarga ish bor

Охирги постлар

257
Buxgalterlarga ish bor
29 Aug 2026, 10:05

[Wildberries bilan o'quv yili uchun yangi uslub yarating](https://ya.cc/t/t0vfFTGKAvJDkr/?erid=j1SUnTEQa6M9HAisT) Wildberries — onlayn xarid ilovasi, unda dars va tanaffuslar uchun kerakli barcha mahsulotlar bor, bir kundan boshlab yetkazamiz. Farzandingizni maktabga tayyorlang: stikerlar va oʻquv qurollari Wildberries’da kutmoqda. [Sotib olish](https://ya.cc/t/oMfhggWHAvJDkw/?erid=j1SUnTEQa6M9HAisT) #reklama 16+[ wildberries.uz](https://ya.cc/t/t0vfFTGKAvJDkr/?erid=j1SUnTEQa6M9HAisT)

313
Buxgalterlarga ish bor
28 Aug 2026, 18:59

#Ish_kerak TOSHKENT. Сергели, Янги Хаëт тумани иш вакти кулай булса якин туманлардан булса хам ишлайвераман. Исмим : Гулсара Ёшим : 31 Лавозим номи: Ёрдамчи бухгалтер(Помошник бухгалтера) Стажёр бухгалтер Малумотим: Олий -География ва иктисод укитувчиси -Тошкент иктисодиëт ва солик техникуми, Бухгалтерия (урта малакали) курси. 2026y. Базавий билимлар: -Soliq.uz да солик хисоботларини топшириш ва тулашни мустакил кила оламан. -Иш хаки хисоблаш (больничный, отпусной, декретной) -Didox да счëт-фактура, ТТН шартнома юбориш. Компьютер саводхонлиги: Word, Excel да жадвал, формула ва функциялар бн ишлаш. Тил билиш даражаси: Рус тилини биламан -1С назарий билим ва коникмаларим бор лекин амалиётда 1Сда ишламаганман, математик билимларим яхши, масулиятли ва тез урганувчанман, билмаганларимни yрганишга тайёрман. Telegram: @Abruyeva_gulsara ☎️ +998333220327 **Каналга уланиш учун👇 **@buxgalterlarga_ishbor

453
Buxgalterlarga ish bor
28 Aug 2026, 12:18

📘 10-СОН БҲМС «Давлат ёрдамининг ҳисоби ва у тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш» 🎯 Стандартнинг мақсади 10-сон БҲМСнинг асосий мақсади — корхона томонидан олинган давлат ёрдамини бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттириш тартибини белгилаш. Стандарт бюджет, банклар ва нобанк кредит ташкилотларидан ташқари Ўзбекистонда фаолият юритаётган юридик шахсларга татбиқ этилади. --- 💰 Давлат ёрдами нима? 10-сон БҲМСга кўра, давлат ёрдамига: 🔹 бюджет субсидиялари; 🔹 давлат грантлари; 🔹 мақсадли тушумлар киради. Масалан: Корхонага давлат томонидан 500 млн сўм субсидия ажратилди. Ушбу маблағ: ускуна сотиб олиш; ишлаб чиқаришни ривожлантириш; муайян харажатларни қоплаш учун берилиши мумкин. Бунда субсидиянинг нима мақсадда берилгани жуда муҳим. --- 1️⃣ Давлат ёрдамининг асосий турлари 10-сон БҲМС давлат ёрдамини икки асосий турга ажратади: 🏭 1. Активларга оид давлат ёрдами Асосий шарти — корхона давлат ёрдами ҳисобидан узоқ муддатли актив сотиб олиши ёки барпо этиши керак. Масалан: Корхонага 1 млрд сўм субсидия берилди ва ушбу маблағга станок сотиб олиш шарт қилинди. Бу — активларга оид давлат ёрдами. --- 💵 2. Даромадга оид давлат ёрдами Актив сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган давлат ёрдами. Масалан: Корхонага ходимлар меҳнат ҳақи харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилди. Бу — даромадга оид давлат ёрдами. --- 2️⃣ Активларга оид давлат ёрдами қандай ҳисобга олинади? Стандартда икки усул назарда тутилган. 1-усул Давлат ёрдами мақсадли тушум сифатида акс эттирилади ва активнинг фойдали хизмат муддати давомида мунтазам равишда даромад сифатида тан олинади. 2-усул Давлат ёрдами активнинг баланс қийматини камайтиради. Натижада амортизация ҳисобланганда ҳам харажат камроқ бўлади. --- 🧮 Мисол Корхона давлат субсидияси ҳисобидан: 600 млн сўмлик ускуна сотиб олди. Ускунанинг фойдали хизмат муддати — 5 йил. Агар биринчи усул қўлланилса, 600 млн сўмлик давлат ёрдами активнинг хизмат муддати давомида мунтазам равишда даромад сифатида тан олинади. Яъни: 600 млн ÷ 5 йил = 120 млн сўм Ҳар йили тегишли қисми даромад сифатида тан олинади. --- 3️⃣ Даромадга оид давлат ёрдами Даромадга оид давлат ёрдами молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда икки усулдан бири орқали акс эттирилиши мумкин: ✅ 1-усул «Бошқа даромадлар» таркибида акс эттирилади. ✅ 2-усул Давлат ёрдамини олиш билан боғлиқ харажатлардан давлат ёрдами суммаси чегирилади. Ҳар икки усул ҳам стандартда мақбул деб белгиланган. --- 📌 Мисол Корхонага ишчилар меҳнат ҳақи харажатларини қоплаш учун: 100 млн сўм субсидия берилди. Корхонанинг ушбу мақсаддаги харажати: 150 млн сўм. Корхона 1-усулни танласа: 150 млн сўм — харажат 100 млн сўм — бошқа даромад Натижада соф таъсир: 50 млн сўм. --- 🔄 4️⃣ Давлат ёрдамини қайтариш Агар корхона давлат ёрдамини олишда белгиланган шартларни бажармаса, давлат ёрдамини қайтариши керак. Муҳим жиҳат: ❗ Давлат ёрдамини қайтариш учун олдинги ҳисобот даври қайтадан тузатилмайди. Бухгалтерия ҳисоб-китобларидаги тегишли маълумотлар қайта кўриб чиқилади. --- 📊 5️⃣ Молиявий ҳисоботда нима очиб берилади? Корхона давлат ёрдами бўйича молиявий ҳисобот изоҳларида муҳим маълумотларни очиб бериши керак. Жумладан: 🔹 давлат ёрдамининг хусусияти; 🔹 олинган сумма; 🔹 давлат ёрдамининг мақсади; 🔹 бажарилиши керак бўлган шартлар; 🔹 давлат ёрдами ҳисоботда қандай акс эттирилгани; 🔹 давлат ёрдамининг даромад ва харажатларга таъсири. Бу маълумотлар ҳисобот фойдаланувчисига давлат ёрдамини тўғри тушуниш имконини беради. --- ⚠️ Эътиборли жиҳат 10-сон БҲМС солиқ имтиёзларининг барча турларини давлат ёрдами сифатида қамраб олмайди. Шунингдек, корхонанинг устав капиталида давлатнинг иштироки ҳам ушбу стандарт доирасига кирмайди. --- 🧠 Бухгалтер учун энг муҳим 5 та қоида 1️⃣ Давлат ёрдами = субсидия + грант + мақсадли тушум. 2️⃣ Аввало ёрдамнинг мақсади ва шартларини аниқлаш керак. 3️⃣ Актив сотиб олиш учун берилган ёрдам — активларга оид давлат ёрдами. 4️⃣ Бошқа мақсадлардаги ёрдам — даромадга оид давлат ёрдами. 5️⃣ Шартлар бажарилмаса, давлат ёрдами қайтарилади.

415 3
Buxgalterlarga ish bor
27 Aug 2026, 23:58

📌 ҲАЙФСАН ВА ПРЕМИЯ: ХОДИМЛАР НИМАНИ БИЛИШИ КЕРАК? Меҳнат интизоми бузилганда иш берувчи ходимга ҳайфсан, жарима, айрим ҳолларда эса меҳнат шартномасини бекор қилиш чорасини қўллаши мумкин. 🔹 Ҳайфсан — интизомий жазо чораси. 🔹 Жарима — одатда ўртача ойлик иш ҳақининг 30%игача, ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган ҳолларда 50%игача бўлиши мумкин. 🔹 Бир меҳнат интизоми бузилиши учун фақат битта интизомий жазо қўлланади. 🔹 Интизомий жазо буйруқ билан расмийлаштирилади ва ходим буйруқ билан белгиланган тартибда таништирилади. 🔹 Ҳайфсаннинг амал қилиш муддати — 1 йилгача. Иш берувчи уни муддатидан олдин ҳам олиб ташлаши мумкин. 💰 ҲАЙФСАН ОЛГАН ХОДИМГА ПРЕМИЯ БЕРИЛАДИМИ? Ҳайфсан борлиги ходимни автоматик равишда премиядан маҳрум қилади, деган умумий қоида йўқ. Премия бериш ёки бермаслик корхонанинг мукофотлаш низоми, жамоа шартномаси ёки бошқа ички ҳужжатларида белгиланган шартларга боғлиқ. ⚠️ Агар ички ҳужжатда интизомий жазоси бор ходимга муайян премия берилмаслиги кўрсатилган бўлса — премия берилмаслиги мумкин. 📌 Хулоса: ҳайфсаннинг ўзи маошни автоматик камайтирмайди ва барча премияларни автоматик бекор қилмайди. Ҳар бир ҳолатда корхонанинг ички ҳужжатлари текширилади. ⚖️ Асосий нормалар: Меҳнат кодекси 312–315-моддалар.

459 4
Buxgalterlarga ish bor
27 Aug 2026, 12:00

📢 ИШ ҲАҚИ 29-АВГУСТГА ҚАДАР ТЎЛАНИШИ КЕРАК! 🇺🇿 1 сентябрьМустақиллик байрами муносабати билан дам олиш кунлари бўлгани сабабли, агар иш ҳақи тўланадиган сана дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, иш ҳақи олдиндан тўланиши шарт. 💰 Шунинг учун ойлик иш ҳақини 29 августга қадар тўлаб бериш керак. ⚖️ Меҳнат кодексининг 253 ва 333-моддаларига кўра, иш ҳақи кечиктирилган тақдирда, иш берувчи ходимга кечиктирилган ҳар бир кун учун компенсация тўлаши шарт. ** Каналга уланиш учун **@buxgalterlarga_ishbor

571 13 1
Buxgalterlarga ish bor
27 Aug 2026, 09:50

📢 ВАКАНСИЯ! БОШ БУХГАЛТЕР 🏢 ООО STREETPARK SYSTEMS 💰 20 – 25 млн. сўм 📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ракатбоши 1-тор кўчаси, 10А-уй 💼 Тажриба: 3–6 йил 📞 Телефон: +998774949521 ❗️Иш қидираётган бухгалтерларга юбориб қўйинг! Каналга уланиш учун👇 __@buxgalterlarga_ishbor__

525 23
Buxgalterlarga ish bor
26 Aug 2026, 23:55

Жавобни изохларда кутамиз!

487 1 1
Buxgalterlarga ish bor
26 Aug 2026, 21:05

📘 БҲМС №9 — «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот» БҲМС №9 корхонада пул маблағлари ва уларнинг ҳаракати ҳақидаги маълумотларни ҳисоботда акс эттириш тартибини белгилайди. Амалдаги янги таҳрир 2024 йил 5 декабрдаги 199-сон буйруқ билан тасдиқланган ва 2025 йил 1 январдан кучга кирган. 💰 Пул оқими 3 турга бўлинади: 1️⃣ Операцион фаолият Корхонанинг асосий фаолияти билан боғлиқ пул ҳаракати. Масалан: товар сотишдан тушган пул; товар ва хизматлар учун тўловлар; иш ҳақи тўловлари; солиқлар. 2️⃣ Инвестиция фаолияти Узоқ муддатли активларни сотиб олиш ёки сотиш билан боғлиқ операциялар. Масалан: асосий восита сотиб олиш; асосий воситани сотиш; инвестиция киритиш. 3️⃣ Молиявий фаолият Корхонанинг капитал ва қарз маблағлари билан боғлиқ ҳаракатлар. Масалан: кредит олиш; кредитни қайтариш; таъсисчилардан маблағ қабул қилиш; дивиденд тўлаш. 📌 Оддий мисол: Корхона ой давомида: товар сотишдан — 100 млн сўм олди; иш ҳақи ва бошқа харажатларга — 60 млн сўм тўлади; станок сотиб олишга — 25 млн сўм сарфлади; банкдан — 50 млн сўм кредит олди. Натижада пул оқими: Операцион: +40 млн Инвестицион: −25 млн Молиявий: +50 млн ➡️ Жами пул маблағлари ўсиши: +65 млн сўм. 💡 Эслаб қолинг: БҲМС №9нинг асосий мақсади — корхонада пул қаердан келгани ва қаерга сарфланганини кўрсатиш. Эски 1998 йилги БҲМС №9 янги таҳрир билан бекор қилинган. Каналга уланиш учун👇 @buxgalterlarga_ishbor

470 7
Buxgalterlarga ish bor
26 Aug 2026, 20:20

👌

432
Buxgalterlarga ish bor
26 Aug 2026, 19:44

📢 ИШ БЕРУВЧИЛАР ВА ИШ ИЗЛАЁТГАНЛАР УЧУН АЖОЙИБ ИМКОНИЯТ! 💼 @buxgalterlarga_ishbor каналида: 🔹 🏢 Корхона ва компаниялар ўз вакансияларини БЕПУЛ эълон қилишлари мумкин! 🔹 👨‍💼 Иш излаётганлар ўз резюмеларини БЕПУЛ жойлаштиришлари мумкин! ⏳ Ушбу имконият 1 ОЙ ДАВОМИДА амал қилади! 📌 Бухгалтерия, молия, савдо, IT, маркетинг, хизмат кўрсатиш, таълим, тиббиёт, қурилиш ва бошқа барча соҳалар бўйича вакансия ва резюмелар қабул қилинади. 🔥 1 ОЙ ДАВОМИДА — ВАКАНСИЯ ҲАМ, РЕЗЮМЕ ҲАМ БЕПУЛ! 🤝 Иш берувчилар — муносиб ходим топинг! 💼 Иш изловчилар — ўзингизга мос ишни топинг! 📩 Эълон ёки резюме жойлаштириш учун @buxgalterlarga_ishbor каналига мурожаат қилинг. @boburiy_7 Каналга уланиш учун👇 @buxgalterlarga_ishbor

509
Buxgalterlarga ish bor
26 Aug 2026, 12:32

📲 ТЕЛЕФОН РАҚАМИ ОРҚАЛИ ПУЛ ЎТКАЗИШ ДАВРИ БОШЛАНМОҚДА! Ўзбекистонда энди жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказиш янада қулайлашади. 📌 2026 йил 24 августда 3930-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган янги тартибга кўра, Тезкор тўловлар тизими орқали телефон рақами асосида пул ўтказиш имконияти яратилади. 🗓 Тартиб 2026 йил 26 ноябрдан кучга киради. 💰 ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ? Энди пул ўтказиш учун қабул қилувчидан: ❌ карта рақами ❌ банк ҳисобварағи рақами сўраш шарт эмас. ✅ Қабул қилувчининг телефон рақамини киритиш кифоя. Тизим ушбу телефон рақамига боғланган банк ҳисобварақларини аниқлайди. 🏦 Агар телефон рақами бир нечта банкдаги ҳисобварақларга боғланган бўлса, тўловчи қайси банкка пул ўтказишни ўзи танлайди. 📱 ТЕЛЕФОН РАҚАМИНИ ҚАНДАЙ БОҒЛАШ МУМКИН? Фойдаланувчи ўз телефон рақамини банкнинг мобил иловаси орқали банк ҳисобварағига боғлайди. 🔐 Боғлаш жараёнида махсус «боғлаш коди» юборилади. Код тасдиқлангандан кейин телефон рақами ҳисобвараққа бириктирилади. ⚡️ ПУЛ ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИ: 1️⃣ Қабул қилувчининг телефон рақами киритилади. 2️⃣ Тизим унга боғланган ҳисобварақларни аниқлайди. 3️⃣ Керакли банк танланади. 4️⃣ Ўтказма суммаси киритилади. 5️⃣ Тўлов тасдиқланади. 6️⃣ 💸 Маблағ реал вақт режимида ўтказилади. 🔎 Тўловни тасдиқлашдан олдин банк мижозга қабул қилувчининг Ф.И.О., ўтказма суммаси ва комиссия миқдори ҳақида маълумот кўрсатиши шарт. 🔄 ТЕЛЕФОН РАҚАМИ АЛМАШСА-ЧИ? Агар мижоз телефон рақамини ўзгартирса, янги рақамни ҳисобвараққа боғлаши мумкин. Шунингдек, рақамни ҳисобварақдан ажратиш имконияти ҳам мавжуд. 📌 ЭНГ МУҲИМ ЖИҲАТ Бу оддий «картадан картага» ўтказма эмас. Пул: Тўловчининг банк ҳисобварағи ➡️ Тезкор тўловлар тизими ➡️ Телефон рақамига боғланган қабул қилувчининг банк ҳисобварағи тартибида ўтказилади. 🗓 Кучга кириш санаси: 26 ноябрь 2026 йил. 💬 Сиз телефон рақами орқали пул ўтказиш тизимидан фойдаланармидингиз? **__Каналга уланиш учун👇 **@buxgalterlarga_ishbor__

466 5
Buxgalterlarga ish bor
26 Aug 2026, 10:34

[Woman Card bilan yangi imkoniyatlar](https://ya.cc/t/QU5i1ihzAtzNp4/?erid=j1SUn2s2oApXutcTK) Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin. [Sinab koʻrish](https://ya.cc/t/RmA4Bk-aAtzNp9/?erid=j1SUn2s2oApXutcTK) #reklama 16+[ ru.ipakyulibank.uz](https://ya.cc/t/QU5i1ihzAtzNp4/?erid=j1SUn2s2oApXutcTK)

312
Buxgalterlarga ish bor
25 Aug 2026, 15:55

🇺🇿 МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИДА 4 КУН ДАМ ОЛИШ! Яхши хабар! 😍 Бу йил 1 сентябрь — Мустақиллик байрами муносабати билан айрим ходимлар кетма-кет 4 кун дам олади! 📅 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар: 🗓 29 август — шанба — дам олиш 🗓 30 август — якшанба — дам олиш 🗓 31 август — душанба — қўшимча дам олиш 🗓 1 сентябрь — сешанба — Мустақиллик байрами 🇺🇿 👉 Жами: 4 кун дам олиш! 📅 6 кунлик иш ҳафтасидагилар: 🗓 29 август — иш куни 🗓 30 август — дам олиш 🗓 31 август — қўшимча дам олиш 🗓 1 сентябрь — байрам 👉 Жами: 3 кун кетма-кет дам олиш! 📌 Қўшимча дам олиш куни Президентнинг 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли фармони асосида белгиланган. 😄 P/S: Айтганча, байрам пуличи... 🇺🇿 Барчангизга байрамона кайфият ва яхши дам олиш тилаймиз! Каналга уланиш учун👇 @buxgalterlarga_ishbor

496 4
Buxgalterlarga ish bor
25 Aug 2026, 12:56

📢 ИШ БЕРУВЧИЛАР ВА ИШ ИЗЛАЁТГАНЛАР УЧУН АЖОЙИБ ИМКОНИЯТ! 💼 @buxgalterlarga_ishbor каналида: 🔹 🏢 Корхона ва компаниялар ўз вакансияларини БЕПУЛ эълон қилишлари мумкин! 🔹 👨‍💼 Иш излаётганлар ўз резюмеларини БЕПУЛ жойлаштиришлари мумкин! ⏳ Ушбу имконият 1 ОЙ ДАВОМИДА амал қилади! 📌 Бухгалтерия, молия, савдо, IT, маркетинг, хизмат кўрсатиш, таълим, тиббиёт, қурилиш ва бошқа барча соҳалар бўйича вакансия ва резюмелар қабул қилинади. 🔥 1 ОЙ ДАВОМИДА — ВАКАНСИЯ ҲАМ, РЕЗЮМЕ ҲАМ БЕПУЛ! 🤝 Иш берувчилар — муносиб ходим топинг! 💼 Иш изловчилар — ўзингизга мос ишни топинг! 📩 Эълон ёки резюме жойлаштириш учун @buxgalterlarga_ishbor каналига мурожаат қилинг. @boburiy_7 Каналга уланиш учун👇 @buxgalterlarga_ishbor

465 3