⚡️ 1 ИЮНДАН ЧОРВАЧИЛИК УЧУН ЙИЛЛИК 10 ФОИЗДА 10 ЙИЛ МУДДАТГА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛАДИ
Президент Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда чорвачиликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди ва унда соҳа учун янги молиявий имтиёзлар белгиланди.
❗️ Унга кўра, 2026 йил 1 июндан бошлаб тижорат банклари чорвачилик лойиҳалари учун йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатга кредит ажратади ва бунда 4 йиллик имтиёзли давр ҳам берилади.
❗️Шунингдек, наслдор чорва импорт қилувчилар 2029 йилгача қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.
❗️Йиғилишда соҳани қўллаб-қувватлаш учун банкларга йиллик 6 фоиз ставкада 1 триллион сўм ва 50 миллион доллар ресурс жойлаштирилиши маълум қилинди.
❗️ Мазкур маблағлар ҳисобидан жорий йилнинг ўзида 5,5 триллион сўмлик 1,5 мингта лойиҳани ишга тушириш, 25 мингта янги иш ўрни яратиш ва қорамоллар сонини 400 мингтага ошириш режалаштирилган.
✅@IshJizzaxda