🇺🇿🇩🇪 Тошкентда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин
Президент автомобилсозлик соҳасини ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва рақобатбардошликни ошириш бўйича тақдимот билан танишди
Ўзбекистонда Chevrolet, BYD, KIA ва Hyundai билан ҳамкорликда 5 та автомобил заводи фаолият юритмоқда. Эндиликда эса Volkswagen, Foton ва JAC заводларини ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Энг катта янгиликлардан бири — Volkswagen автомобилларини ишлаб чиқариш лойиҳаси бўлди.
Режага кўра:
— 1-босқичда Тошкент шаҳрида йирик узелли йиғув ишлаб чиқариши йўлга қўйилади
— кейинги босқичда Ангрен эркин иқтисодий зонасида тўлиқ циклли ишлаб чиқариш ташкил этилади
— маҳаллийлаштириш даражаси оширилади
— экспорт бозорларига чиқиш мақсад қилинмоқда
Volkswagen келиши нима бериши мумкин?
— Германия технологиялари кириб келади
— маҳаллий муҳандислик мактаби кучаяди
— янги иш ўринлари очилади
— эҳтиёт қисмлар саноати янада ўсади
— экспорт имкониятлари кенгаяди
— ички бозорда рақобат ортади
✅ @osonish_uz