🇺🇿🇩🇪 Тошкентда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин Президент автомобилсозлик соҳасини ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва рақобатбардошликни ошириш бўйича тақдимот билан танишди Ўзбекистонда Chevrolet, BYD, KIA ва Hyundai билан ҳамкорликда 5 та автомобил заводи фаолият юритмоқда. Эндиликда эса Volkswagen, Foton ва JAC заводларини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Энг катта янгиликлардан бири — Volkswagen автомобилларини ишлаб чиқариш лойиҳаси бўлди. Режага кўра: — 1-босқичда Тошкент шаҳрида йирик узелли йиғув ишлаб чиқариши йўлга қўйилади — кейинги босқичда Ангрен эркин иқтисодий зонасида тўлиқ циклли ишлаб чиқариш ташкил этилади — маҳаллийлаштириш даражаси оширилади — экспорт бозорларига чиқиш мақсад қилинмоқда Volkswagen келиши нима бериши мумкин? — Германия технологиялари кириб келади — маҳаллий муҳандислик мактаби кучаяди — янги иш ўринлари очилади — эҳтиёт қисмлар саноати янада ўсади — экспорт имкониятлари кенгаяди — ички бозорда рақобат ортади ✅ @osonish_uz