👨🍳👩🍳 Туристик дам олиш масканига ошпаз-универсал керак!
Бизнинг туристик компаниямиз Ўзбекистондан ва бошқа давлатлардан туристларни Қозоғистонга, хусусан Олмаота вилоятидаги машҳур этнографик туристик маскан — “Гунны” аулига олиб боради.
Ҳозирда бизга тажрибали ошпаз-универсал керак.
📌 Талаблар:
• Эркак ёки аёл — фарқи йўқ
• Ошпазлик тажрибаси камида 3 йил
• Осиё ва Европа таомларини тайёрлай олиши керак
• Рус ёки қозоқ тилида гаплаша олиши муҳим
🍽 Тайёрлай олиши керак бўлган таомлар мисоли:
Грек салати, грузин салати, “Цезарь” салати, палов, манти, бешбармоқ, лагмон, сирне, қовурдоқ, сомса ва бошқа таомлар.
🍯 Десертлар:
Чак-чак, хворост ва шу каби ширинликлар.
💰 Ойлик маош:
700 000 тенге — қўлга тоза берилади.
Бугунги курс бўйича тахминан 1450 АҚШ доллари.
🏠 Биз томондан бепул таъминланади:
• Яшаш жойи
• Овқатланиш
• Ишчи рўйхатдан ўтказиш / регистрация
• Барча асосий яшаш шароитлари
Маошдан яшаш, овқат ёки регистрация учун пул ушлаб қолинмайди.
🕒 Иш муддати:
Вахта асосида: 2 ҳафта, 1 ой, 2 ой ёки 3 ой.
Муддат ошпаз-шериги билан бирга имконият ва хоҳишга қараб келишилади.
👨👩👧 Муҳим қулайлик:
Агар ошпаз ёлғиз боришни истамаса ва турмуш ўртоғи билан келишни хоҳласа, биз иккинчи инсон учун ҳам иш жойи топиш имкониятини кўриб чиқамиз. Яъни эр-хотин, опа-сингил, она-бола бирга келиб, бирга ишлаб, бирга қайтишлари мумкин.
📍 Иш жойи: Олмаота вилояти, (Алмата) “Гунны” этноаули
📸 Бизнинг туристик базамизни Instagram орқали кўришингиз мумкин: @gunny_aul
Қизиққан номзодлар алоқага чиқишлари мумкин. +998 91671 4637 еки
+7747 564 16 57 (вацап, Телеграмм)