📢 Ташкилотда ғийбатчилар ва интригантлар кўп бўлса, ундай жойдан кетиш керак.
Ойлик кам бўлса ҳам ҳамкасблар ўртасида дўстона муҳит ҳукмрон бўлган ташкилотда ишлаганга етмайди барибир.
Агар ташкилотда ғийбат, интрига ва ишончсизлик ҳукмрон бўлса, ҳатто юқори маош ҳам одамни руҳан чарчатади. Бундай муҳитда ижодий фикр, ҳамкорлик ва ривожланишга имконият қолмайди.
Аммо дўстона ва самимий муҳитда ишлаш — катта бойлик. Чунки одам ўзини қадрланган, қўллаб-қувватланган ва хавфсиз ҳис қилади.
Бу эса иш самарадорлигини оширади, ҳатто маош кам бўлса ҳам, руҳий қониқиш ва барқарорликни таъминлайди.
Айтмоқчиманки, иш жойини танлашда фақат ойлик эмас, балки муҳит, қадриятлар ва инсонлар билан муносабатлар ҳам асосий мезон бўлиши керак.
Сизга савол: агар танлаш имкони бўлса, ўзингиз кам ойликли дўстона муҳитни танлайсизми ёки интрига ва ғийбатга тўла юқори маошни?
©doktorantlar
📍Ish yoki ishchi xodim topish: @beminnatvakant_ish va ta'limiy: @tilchi_tarjimon_jobs **__kanalidan izlang!
🔎 Maklersiz kvartira yoki overturn toping: __**@Kvartira_uylar_Tashkent