Харажатлар Юридик шахсларнинг солиқ базасини аниқлашда жами даромадидан даромад олиш учун қилинган харажатлар чегириб ташланади, бундан чегириб ташланмайдиган харажатлар мустасно. Ҳисобот (солиқ) даври давомида амалга оширилган (кўрилган), асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган чиқимлар харажатлар деб юритилади. ❗️Ҳар қандай чиқимлар, улар қуйидаги шартлардан бирига тўғри келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар деб эътироф этилади: __1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса; 2) фаолиятини сақлаш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса; 3) қонунчиликнинг қоидаларидан келиб чиқса. __ ❗️Ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар: __1) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар; 2) тегишли харажатлар амалга оширилган чет давлат ҳудудида қўлланиладиган тартибга мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар; 3) хизмат сафари тўғрисидаги буйруқ, йўл ҳужжатлари, шартномага мувофиқ кўрсатилган хизмат ҳақидаги ҳисобот билан расмийлаштирилган ҳужжатлар. Каналга__** уланиш учун 👇 **@buxgalterlarga_ishbor