MATBAA PAPER MANAGEMENT GROUP
Қуйидаги лавозимга танлов эълон қилади:
Бош муҳандис ёрдамчиси
Помощник главного инженера
Бош муҳандис ёрдамчиси муҳандислик ишларнинг ўз вақтида бажарилиши, шунингдек ускуналар ҳақидаги маълумотларнинг тўғри ва долзарб юритилиши учун жавоб беради.
Ушбу лавозим бригадаларни бевосита бошқариш ёки ускуналарни шахсан таъмирлашни эмас, балки таъмир жараёнларини режалаштириш, тайёрлаш, мувофиқлаштириш ва таҳлил қилишни назарда тутади.
Номзодларга талаблар:
🔹 Механика, энергетика ва автоматлаштириш йўналишидаги ускуналарни ҳамда уларнинг ишлаш принципларини билиш;
🔹 Ўзбек ва рус тилларини билиш, инглиз тилини билиш устунлик беради;
🔹 20–40 ёш оралиғида бўлиш;
🔹 Компьютер саводхонлигига эга бўлиш.
Асосий вазифалар:
🔹 Қоғоз ишлаб чиқариш машинаси (БДМ), мелование линияси, гофроцех ва печать цехларидаги ускуналар бўйича техник маълумотлар билан ишлаш. Корхонада 350 дан ортиқ ускуна мавжуд бўлиб, асосий ишлаб чиқариш жараёнлари кечаю кундуз давом этади;
🔹 Ускуналар реестрини, маршрут обходларини, белгиланган интерваллар бўйича режали таъмирларни ва ягона ишлар навбатини юритиш;
🔹 Ускуналарнинг критиклик даражасига қараб ишлар устуворлигини белгилаш, таъмир ишларини бажаришга тайёр ҳолатга келтириш ва уларни режали тўхташ вақтларига киритиш;
🔹 Аниқ таъмир ёки техник хизмат ишлари учун зарур эҳтиёт қисмлар заҳирасини, бригада таркибини ва тегишли рухсатномаларнинг тайёрлигини назорат қилиш;
🔹 Ускуналар реестрида кодлар, белгилар, жойлашув, критиклик даражаси ва хизмат кўрсатиш интервалларини тўғри юритиш;
🔹 Техник схемалар реестрини шакллантириш ва уларни ускуналар реестри билан мунтазам солиштириб бориш;
🔹 Белгиланган интервалларга эга намунавий ишлар каталогини юритиш, муддатлар бўйича режали топшириқларни шакллантириш ва ўтказиб юборилган ишлар назоратини олиб бориш;
🔹 Қайси ишлар ўз вақтида бажарилгани, қайсилари кечиккани ва кечикиш сабабларини таҳлил қилиш ҳамда натижаларни масъул ходимларга тақдим этиб бориш;
🔹 Ҳафталик техник таҳлилларни тайёрлаш ва таъмир ишларининг ҳолати бўйича маълумотларни тақдим қилиш;
🔹 Ҳар куни ишлаб чиқариш цехларини айланиб чиқиш ва маълумотларни жойида текшириш.
Бу фақат кабинетда ўтириб ишланадиган лавозим эмас.
Техник маълумотларнинг катта қисми ускуналарни жойида кўриш, текшириш ва ишлаб чиқариш жараёнини тушуниш орқали шакллантирилади.
Биз нималарни таклиф қиламиз:
🔹 Оклад: 6 592 000–8 652 000 сўм + KPI;
🔹 Бепул тушлик;
🔹 Махсус иш кийими;
🔹 Амалдаги меҳнат қонунчилигида белгиланган барча кафолатлар асосида расмий иш.
Бизнинг жамоамизга қўшилмоқчи бўлсангиз,
[Анкета](https://anketa-beryl.vercel.app/) ни тўлдиринг!
Анкетани тўлдиришда муаммога дуч келганлар @hrmatbaapaper Telegram аккаунтига мурожаат қилишлари мумкин.