#вакансия ⚡️⚡️⚡️ Ишга таклиф Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСИС"нинг Олмалиқ филиали IT-МУТАХАССИС лавозимига ишга таклиф этади Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар: · ахборот технологиялари, компьютер инжиниринги, дастурлаш, ахборот хавфсизлиги ёки шунга яқин йўналишлар бўйича олий маълумот; · мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш тажрибаси; · ўзбек ва рус тилларини яхши билиши шарт; инглиз тилини билиши афзаллик ҳисобланади; · масъулиятлилик, ижрочилик, мулоқот маданияти, техник муаммоларни тезкор ҳал қилиш ва фойдаланувчилар билан ишлаш кўникмаси. ** Номзод қуйидагиларни билиши ва бажара олиши зарур:** · шахсий компьютерлар, ноутбуклар, оргтехника, принтер, сканер ва мультимедиа ускуналарини маъмурлаштириш ҳамда техник хизмат кўрсатиш; · Windows операцион тизимлари, Linux базавий сервислари, офис дастурлари, антивирус дастурлари ва драйверларни ўрнатиш, созлаш ва қўллаб-қувватлаш; · локал тармоқ, Wi-Fi, тармоқ ускуналари, роутер, коммутатор, IP-манзиллаш ва Интернетга уланиш асосларини билиш; · компьютер техникаси ва дастурий таъминотдаги носозликларни аниқлаш, фойдаланувчилар иш жойларини қайта ишга тушириш ва техник қўллаб-қувватлаш; · ахборот хавфсизлиги асослари: маълумотларни захиралаш, аккаунтларни ҳимоя қилиш, кириш ҳуқуқини назорат қилиш, антивирус ҳимояси ва маълумотлар билан хавфсиз ишлаш; · техник ҳужжатларни юритиш, ускуналар ҳисобини олиб бориш, таъмирлаш, модернизация ва компьютер техникасини харид қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш; · таълим ва корпоратив ахборот тизимлари, электрон ҳужжат айланиши, веб-сайтлар ва маълумотлар базалари билан ишлаш; HEMIS/LMS тизимлари билан иш тажрибаси афзаллик ҳисобланади; · филиалнинг расмий веб-сайти билан ишлаш: техник қўллаб-қувватлаш, контентни мунтазам янгилаш, сайт тузилмаси ва функционал имкониятларини ривожлантириш, долзарб маълумотларни жойлаштириш ва эълонларнинг тўғрилигини назорат қилиш; · HTML/CSS, SQL, PHP ёки бошқа дастурлаш тиллари бўйича базавий билимлар афзаллик ҳисобланади. Асосий вазифалари: · филиал компьютер техникаси, локал тармоғи, оргтехникаси ва дастурий таъминотининг узлуксиз ишлашини таъминлаш; · ходимлар ва талабаларга компьютер техникаси ҳамда ахборот тизимлари бўйича техник ёрдам кўрсатиш; · иш жойлари, аудиториялар, компьютер синфлари ва тақдимот ускуналарини улаш, созлаш ва қўллаб-қувватлаш; · филиалнинг ўқув ва маъмурий жараёнларини рақамлаштириш ишларида иштирок этиш. · филиалнинг ўз расмий веб-сайтини юритиш ва ривожлантириш, бўлимларни ўз вақтида янгилаш, янгиликлар, эълонлар ва бошқа расмий маълумотларни жойлаштириш. Маълумот ва резюмени Telegram орқали юборинг: 93-772-22-53. **🚨 Ulashish tugmasini bosish orqali kimnidir hayotini o‘zgartirishingiz mumkin! 👉 Kanalimizga qo‘shiling va o‘zingizga mos ishni toping! Kanalga ulanish👇👇👇👇 **https://t.me/ISH_BOR_OLMALIQ