B2B САВДО МЕНЕДЖЕРИ ❗️❗️❗️❗️ Озиқ-овқат ингредиентлари ва қўшимчалари соҳасида фаолият юритувчи барқарор компанияга ишга таклиф қиламиз! Компаниямиз Ўзбекистон бозорида 10 йилдан ортиқ вақтдан бери муваффақиятли фаолият юритиб, озиқ-овқат саноати корхоналарига ингредиентлар, озиқ-овқат қўшимчалари ва хомашё етказиб бериб келмоқда. Савдо бўлими кенгаяётгани муносабати билан жамоамизга фаол ва натижага йўналтирилган B2B савдо менеджерини таклиф этамиз. 📌Вазифалари: - Озиқ-овқат саноати корхоналарига маҳсулотларни тақдим этиш ва сотиш; - Кирувчи мурожаатлар ҳамда мавжуд мижозлар базаси билан онлайн ишлаш; - Мижоз эҳтиёжини аниқлаб, энг мақбул ечимни таклиф қилиш; - Музокаралар олиб бориш ва тижорат таклифларини тайёрлаш; - Битимларни бошидан якунигача кузатиб бориш; - CRM тизимида мижозлар билан ишлаш; - Шахсий савдо режасини бажариш. 📌Талаблар: - Савдо соҳасида тажрибага эга бўлса — устунлик; - Мулоқот ва музокара олиб бориш кўникмалари яхши ривожланган; - Саводли оғзаки ва ёзма нутққа эга; - Компьютер ва офис дастурларидан эркин фойдалана олади; - B2B савдо соҳасида ўсиш ва юқори даромад топишга интилади - Эркак - 20-35 ёш - Рус тили - В2 даражада 📌Биз таклиф қиламиз: - Расмий ишга қабул қилиш; - Рақобатбардош ойлик маош (Fix + KPI); - Маҳсулот бўйича бепул ўқув ва мослашув даврида қўллаб-қувватлаш; - Қулай ва замонавий офис; - Барқарор компанияда ишлаш имконияти; - Касбий ва карьера ўсиши учун реал имконият. 📞 Murojaat uchun: Telefon: +998942100600 Telegram: @Compass_Recruitment 🚀 Vakansiya | Uzbekistan 🇺🇿 Eng dolzarb bo'sh ish o'rinlari @Vakansiya_Uzbekistan_N1