#ДИҚҚАТ
‼️Андижон вилояти IIB ҳузуридаги Қўриқлаш бўлинмаларида бўш сафдорлик лавозимларига ишга қабул учун танлов эълон қилинди.
Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026-йил 2-март кунидаги 114-сонли буйруғи талаблари асосида ташкил этилади.
Хизматга танлов асосида, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган шахсий, ишбилармонлик ва касбий фазилатларга эга номзодлар қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларга қўйиладиган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркаклар ва аёллар;
- доимий яшаш жойи бўйича Андижон вилояти ҳудудида рўйхатда туриши;
- номзодлар ишга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташи;
- ёши 18 ёшдан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаслиги;
- бўйининг узунлиги 175 (бир юз етмиш беш) сантиметрдан, аёл номзодлар учун 170 (бир юз етмиш) сантиметрдан паст бўлмаслиги;
- маълумоти жиҳатдан олий маълумотга эга бўлиши.
Ўтказиладиган танлов тадбирлари:
- дастлабки ўрганиш (бўй узунлиги ва ҳужжатларнинг мувофиқлиги ўрганилади);
- интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоемоционал барқарорлигини баҳолаш;
- тест синови (номзодларнинг Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, ҳуқуқшунослик ва тарбия фанлари бўйича билимларини баҳолаш);
- Жисмоний тайёргарлик ҳолатини баҳолаш;
- Тиббий кўрик ва махсус текширув;
Лавозим фаолиятининг асосий йўналиши ва вазифалари:
Қўриқланадиган обектлар, ҳудудлар ва мол-мулкларни ноқонуний тажовузлардан ишончли ҳимоя қилиш, қўзғалмас постлар ва белгиланган ёналишлар бўйича хизмат ўтаб, обект ҳудудида назорат-ўтказиш тартибини таъминлаш, кириш-чиқишни ҳамда ички режим қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва содир этилган ҳолатларга тезкор чоралар кўришни таъминлаш, шунингдек, табиий ёки техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келганда тезкор хабар бериш, одамларни хавфсиз жойга эвакуация қилиш ҳамда обект хавфсизлигини таъминлаш ишларида иштирок этишдан иборат.
Аризалар kb.iiv.uz сайти орқали фақат онлайн тарзда қабул қилинади.
Рўйхатдан ўтиш муддати 2026-йилнинг 12-май кунидан 22-май кунига қадар.
Қўшимча маълумотларни kb.iiv.uz сайти, Телеграм ижтимоий тармоғидаги Андижон вилояти ИИБнинг расмий (https://t.me/andviliib) канали ёки 74-299-11-88 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.
⚡️[ISHGA MARHAMAT KANALI](https://t.me/asaka_ishga_marhamat) ✔️— Bo‘sh ish o‘rinlariga oid eng so‘ngi ma’lumotlar kanaliga obuna bo‘ling!