Дорихона тармоғимизга тажрибали ва масъулиятли ТАЪМИНОТЧИ керак!
Асосий вазифалар:
• Дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб бериш жараёнини ташкил этиш;
• Етказиб берувчилар билан шартномаларни тузиш ва назорат қилиш;
• Омбордаги захира ҳолатини кузатиб бориш;
• Ҳужжатларни расмийлаштириш (ҳисоб-фактура, қабул-ҳисоб ҳужжатлари ва ҳ.к.);
• Сифат ва муддат бўйича маҳсулотларни текшириш.
Талаблар:
• Фармацевтика ёки иқтисод йўналишида маълумотга эга бўлиш;
• Таъминот ёки харид соҳасида тажриба (дорихона соҳасида бўлса афзал);
• Дори воситалари турлари ва ишлаб чиқарувчиларини билиш;
• Масъулиятли, тизимли ва мулоқотчан бўлиш.
Иш шароити:
• Иш вақти: 09:00 – 19:00
• Барқарор иш жойи ва расмий ишга қабул
• Рақобатбардош маош
Ойлик Маош 7.000.000 Дан бошланади 🤝
Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Зангори 17
Ориентир : ( дустлик метро )
Мурожаат учун:
📞 +998 97 782 44 22