ИШГА ТАКЛИФ: ЁРДАМЧИ БУХГАЛТЕР
Агар сиз Самарқанд шаҳридан бўлсангиз, бухгалтерия ва аудит соҳасида карьера қилишни, кучли жамоада етакчи мутахассислардан ўрганишни хоҳласангиз — бу имконият сиз учун!
📌 Асосий шартлар:
Иш графиги: 5/2, 09:00 – 18:00
Ойлик маош: 6 000 000 – 8 000 000 сўм
Имтиёзлар: Расмий иш, корпоратив тушлик, тўланадиган меҳнат таътили (ЎзР МК бўйича)
🎯 Биз кимни излаяпмиз?
Ёш ва тажриба: 20–30 ёш, соҳа бўйича олий маълумотли ёки сиртқи таълимда ўқиётган ва 6 ойдан 1 йилгача тажриба;
Тиллар: Ўзбек, рус ва тожик тилларида равон сўзлаша оладиган;
Кўникмалар: 1С, Excel ва асосий бухгалтерия сайтларини яхши биладиган;
Шахсий фазилатлар: Масъулиятли, фаол ва мулоқотга киришувчан.
💼 Вазифалар:
Касса ва Банк-клиент операцияларини юритиш;
Ўтказмалар (проводкалар) ва товар ҳисоби (материалный отчёт);
Ҳужжатлар (ЭҲФ, шартнома, ТТН) ва солиқ ҳисоботлари (ҚҚС, айланма, фойда ва ҳ.к.) билан ишлаш.
🎁 Бизнинг таклифлар:
Солиқ, 1С ва Excel бўйича аниқ йўналтирилган курслар ва тренинглар (компания ҳисобидан);
Тажрибали менторлар кўмаги ва аниқ карьера ўсиш йўл харитаси;
Бонуслар, мукофотлар ва қизиқарли Team Building'лар!
[📲 Резюменгизни қолдириш ва жамоамизга қўшилиш учун ушбу жойни босинг!](https://docs.google.com/forms/d/1pixwPu2iujJESmnkRVZyWRV5_3IsgU_TguA1cuP3Axg/edit)