Малака тоифалари босқичма-босқич берилади ёхуд тоифалардан "сакраб" ўтиб бўлмайди.**
❓Савол:** Мен 2025 йилда Университетни тугатиб, мактабга ишга кирдим, тоифам мутахассис. 2026 йил январь- июнь ойларида бўладиган аттестацияга навбатдан ташқари қатнашиш учун ҳужжат топширдим. Мурожаатим қабул қилинди. Мен тоифа тестларида 70 баллдан юқори тўпласам, менга 1-тоифа бериладими ёки 2-тоифами?`
` ❗️Жавоб: [Низомнинг 44-банди](https://lex.uz/docs/5641270)[:](https://lex.uz/docs/5641270)**__ Иккита босқич натижаларига кўра:
**📌 г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
📍60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган;
📍55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган;
📍55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.
__P.S Малака тоифаларини ошириш ёки тушириш босқичма-босқич, яъни бир поғона кўтариш ёки бир поғона тушириш орқали амалга оширилади (алоҳида ютуқлари учун тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) бериладиган малака тоифалари бундан мустасно).__
__**
#маьлумот **#фойдали
👉Эьлон ёки резюме жойлаш учун: [Admin](https://t.me/Entrepreneur_J)
📣 @EduStaffs — Иктидор имконият билан учрашадиган манзил