Иш суҳбатига тайёрланишда 3 муҳим тавсия: 1️⃣ Ташкилотни ўрганинг — унинг йўналишлари, мақсади ва лойиҳаларини билиш сизни тайёр ва қизиқувчан номзод сифатида кўрсатади. ✅ Расмий сайтини ва “Биз ҳақимизда” бўлимини ўқинг. ✅ Сўнгги ютуқлари ва лойиҳалари билан танишинг. 2️⃣ Лавозим йўриқномангизни билиб олинг — зарур кўникмаларга эга бўлиш тажрибангизни аниқ йўналтиришга ёрдам беради. ✅ Талабларни таҳлил қилинг. ✅ Резюмени мослаштиринг. ✅ “Бу лавозимга нима қўшишим мумкин?” деган саволга жавоб тайёрланг. 3️⃣ Суҳбат саволларига тайёр бўлинг — иш берувчи “Савол ва таклифларингиз борми?” деб сўраса фаол ва аниқ жавоб беринг. Масалан: ▫️“Бу лавозимда муваффақият қандай ўлчанади?” ▫️“Жамоанинг устувор йўналишлари нималар?” Ташкилотни ўрганиш, лавозимни тушуниш ва мақсадли саволлар тайёрлаш — муваффақиятли суҳбат пойдеворидир. #маьлумот #фойдали 👉 Эьлон ёки резюме жойлаш учун: [Admin](https://t.me/Entrepreneur_J) 📣 @EduStaffs — Иктидор имконият билан учрашадиган манзил