ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти Медиа марказига шартнома асосида қисқа муддатларга малакали мутахассисларни (эркин ёлланган ишчи сифатида олинади, формали кийим-бош ёки шаҳодатланган ходим тариқасида эмас) ишга танлов асосида қабул қилади.
👨💻1 нафар Журналист+СММ-мутахассиси
Талаблар:
- видео роликлар учун ссенарийлар ёзиш;
- камера қаршисида равон гапира олиш;
- ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда постлар тайёрлаб, жойлаштириш бўйича камида бир йиллик амалий тажрибага эга бўлиш;
- ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизлик соҳалари бўйича амалий кўникма, билим-савияга эга бўлиш.
👨💻1 нафар AI контент-мейкер
Талаблар:
- сунъий интеллект орқали видео ҳамда расмларни тайёрлаш;
- промптлар билан ишлашни тушуниш;
- видео монтаж дастурларида ишлай олиш;
👨💻1 нафар График/Веб дизайнер
Талаблар:
- график дастурларда эркин ишлай олиш (Photoshop, Corel Draw ва б.);
- веб дизайн соҳасидаги тажриба;
- анимациялар билан ишлай олиш
📑 Номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- биометрик паспорт ёки шахс гувоҳномаси ID-картаси;
- таржимаи ҳол;
- мутахассислик бўйича ўрта-махсус ёки ОТМнинг дипломи;
- мутахассислик бўйича амалга оширган ишлари бўйича маълумот, ишланмаларининг намуналари (portfolio), аудио-видеоматериаллар, веб-сайтлар манзиллари, ижтимоий тармоқлардаги постлар ва бошқалар.
Ҳужжатлар ва файллар @cyberpolice_nomzod телеграм аккаунтига, телефон рақамлари қолдирилган ҳолда юборилади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш ва иш вақти бозор конъюнктурасига асосан шакллантирилиб, шартномада белгиланади.
👉 Ҳужжатлар ж.й. 20 май кунига қадар қабул қилинади.
Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Юнус Ражабий кўчаси, 1-уй.
Мўлжал: Космонавтлар метро бекати.
**
**🐎🐎🐎🐎🐎**
🚨 Ulashish tugmasini bosish orqali kimnidir hayotini o‘zgartirishingiz mumkin!
👉 Kanalimizga qo‘shiling va o‘zingizga mos ishni toping!
Kanalga ulanish👇👇👇👇
**https://t.me/olmaliq_ish_vakant