🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси қуйидаги лавозимларга танлов эълон қилибди.
➖ Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири;
➖ Иқтисодий-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири;
➖ Маъмурий-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири;
➖ Касбий кўникмалар кафедраси мудири;ассоциацияси
➖ Инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири;
➖ Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси;
➖Иқтисодий-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси;
➖ Маъмурий-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси;
➖ Касбий кўникмалар кафедраси ўқитувчиси;
➖ Инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси.
🎓 Кафедра PhD лавозимига номзод: – Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши; – олий PhD маълумот (магистр даражаси)га ҳамда юридик ихтисослиги бўйича камида ўн икки йил (қоида тариқасида, судьялик лавозимида камида беш йил) иш стажига эга бўлиши; – фалсафа доктори (ПҳД) ёки фан доктори (ДСc) илмий даражасига, шунингдек қоида тариқасида, профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши; – рус ва/ёки инглиз тилини билиши; – АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
🎓 Кафедра ўқитувчиси лавозимига номзод: – Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши; – олий юридик маълумот (магистр даражаси)га ҳамда юридик ихтисослиги бўйича, камида етти йил (қоида тариқасида, камида беш йил судьялик лавозимида) иш стажига эга бўлиши; – қоида тариқасида, фалсафа доктори (ПҳД) ёки фан доктори (ДСc) илмий даражасига, шунингдек профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши; – АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади. – педагогик иш стажига эга бўлган, юридик йўналишдаги олий таълим муассасаларида ўқитувчи ҳамда судья бўлиб ишлаган, хорижий (рус, инглиз, немис, француз) тилларини биладиган номзодлар устунликка эга бўлади.
💼 Талабгорлар танлов асосида қабул қилинади.
__Танлов икки босқичдан: тест синовлари ва очиқ дарс машғулоти ўтказишдан иборат. Тест синовларидан муваффақиятли ўтган шахслар иккинчи босқич – очиқ дарс машғулотлари ўтказишда қатнашадилар.
🎓 Очиқ дарс машғулоти маъруза шаклида Power Point Пресентатион/слайдлар ёрдамида ўтказилиши лозим.Эслатма: маъруза (очиқ дарс машғулоти) мавзулари кафедралар предметлари бўйича ўқув дастурлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.__
🎓 Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар Одил судлов академиясининг sudacademy@umail.uz, info@судья.uz электрон почталарига ёки Одил судлов академиясига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
__
➖ ариза (қайси лавозимга талабгор эканлиги, яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
➖ маълумотнома (обективка).
💳 Аризалар 2026 йил 29 июнь соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
📞 Мурожаат учун: __+998-55-501-01-93__
__©magistrscience
📍Ish yoki ishchi xodim topish: @beminnatvakant_ish va ta'limiy: @tilchi_tarjimon_jobs **__kanalidan izlang!
🔎 Maklersiz kvartira yoki kvartirant toping: __**@Kvartira_uylar_Tashkent