📚 БҲМС №2 — АСОСИЙ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИДАН ДАРОМАДЛАР 📅 Илк таҳрири: 20.08.1998 йил — Молия вазирининг 41-сон буйруғи билан тасдиқланган. 📋 Давлат рўйхати: 26.08.1998 йил, №483. 🔄 Янги таҳрири: 14.06.2024 йил — Иқтисодиёт ва молия вазирининг 132-сон буйруғи билан тасдиқланган. 📋 Давлат рўйхати: 05.08.2024 йил, №3542. 🎯 БҲМС №2 НИМА УЧУН КЕРАК? Стандарт корхонанинг асосий фаолиятидан олинган даромадларни: 🔹 қачон тан олиш; 🔹 қандай баҳолаш; 🔹 бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш; 🔹 молиявий ҳисоботда қандай кўрсатиш тартибини белгилайди. 💰 ҚАЙСИ ДАРОМАДЛАРГА ТЕГИШЛИ? 📌 товар ва маҳсулотларни сотиш; 📌 ишларни бажариш; 📌 хизматлар кўрсатиш; 📌 шартнома асосидаги бошқа асосий фаолият даромадлари. 🧮 АМАЛИЙ МИСОЛ Корхона 12 000 000 сўмлик товарни сотди. Товар харидорга топширилди ва шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилди. ➡️ Бу ҳолатда 12 000 000 сўм даромад сифатида тан олиниши мумкин. ⚠️ Муҳим: пулнинг ҳисоб рақамига келиб тушиши ҳар доим ҳам даромад тан олинади дегани эмас. Асосийси — даромадни тан олиш шартлари бажарилган бўлиши. 💡 Қисқача эслаб қолинг: БҲМС №2 = даромадни тўғри тан олиш + баҳолаш + ҳисобда акс эттириш + ҳисоботда кўрсатиш. **__Каналга уланиш учун👇 **@__finzo_uz