📘 БҲМС №14 — «Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот» 🔹 Хусусий капитал таркибига нималар киради? 👉 Устав капитали 👉 Қўшилган капитал 👉 Резерв капитали 👉 Тақсимланмаган фойда 👉 Қопланмаган зарар 👉 Сотиб олинган хусусий акциялар 👉 Хусусий капиталнинг бошқа элементлари. 🔹 Ҳисоботда нималар кўрсатилади? Ҳисоботда хусусий капиталнинг: 📌 йил бошидаги қолдиғи; 📌 йил давомидаги ўзгаришлари; 📌 йил охиридаги қолдиғи акс эттирилади. Жумладан, акциялар чиқарилиши, активларни қайта баҳолаш, резерв капиталга ажратмалар, жорий йил фойдаси ёки зарари, дивидендлар ва бошқа ўзгаришлар кўрсатилади. 💡 Оддий мисол Корхонанинг йил бошидаги хусусий капитали — 500 млн сўм. Йил давомида: 100 млн сўм фойда олинди; 30 млн сўм дивиденд тўланди; 20 млн сўм устав капитали оширилди. Йил охирида: 500 + 100 − 30 + 20 = 590 млн сўм Демак, хусусий капитал 590 млн сўм бўлади. **Каналга уланиш учун👇 **@buxgalterlarga_ishbor