🌱 Dream Garden жамоасига сотув менежери керак! Биз ўсимликлар олами ва ландшафт дизайнига қизиқадиган, мулоқот қилишни хуш кўрадиган фаол ва мақсадга интилувчан номзодларни ўз жамоамизга таклиф қиламиз! 🎯 Асосий вазифаларингиз: Лидлар билан ишлаш: Келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ҳамда сифатли қайта ишлаш. Шоу-рум меҳмонларига хизмат кўрсатиш: Шоу-румга ташриф буюрувчи мижозларни илиқ кутиб олиш ва уларга юқори даражада хизмат кўрсатиш. Маслаҳат бериш: Мижозларга ўсимликлар турлари, уларни парваришлаш қоидалари ва хусусиятлари бўйича тўлиқ маълумот бериш. Лойиҳа менежерлари билан ҳамкорлик: Агар мижоз ландшафт лойиҳасини хоҳласа, уни лойиҳа менежерлари билан биргаликда тўғри йўналтириш ва ҳамкорлик қилиш. 📋 Талаблар: ***** Ўзбек ва рус тилларида эркин мулоқот қила олиш (инглиз тилини билиш қўшимча устунлик беради). * Савдо соҳасида иш тажрибаси (агар тажрибангиз бўлмаса-ю, лекин тез ўрганишга интилсангиз — сизни ҳам кўриб чиқамиз). * Хушмуомалалик, масъулият ва мижозлар билан ишлаш кўникмаси. * Ўсимликлар оламига меҳр ва тез ўрганиш қобилияти. 💼 Биз нима таклиф қиламиз: Иш вақти: 6/1 график, соат 09:00 дан 18:00 гача. Иш жойи: Офис ва шоу-румда (қулай ва шинам шароит). Ойлик маош: 5 000 000 сўм + савдолар ва лойиҳалардан фоизлар (даромадингиз ўз меҳнатингизга боғлиқ!). +998954444404 Ахил жамоа ва касбий ўсиш имконияти.