📢 ТАЖРИБАЛИ МУҲАНДИСЛАРНИ ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ!
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Китоб, Косон ва Ғузор туманларида ичимлик суви ва канализация тармоқларини қуриш лойиҳаси учун қуйидаги мутахассислар талаб этилади.
🔹 БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ:
1. Техник назорат муҳандиси — доимий иш
Қурилиш ишларининг сифати ва лойиҳага мувофиқлигини назорат қилиш.
Иш асосан қурилиш объектларида, қисман офисда олиб борилади.
Ойлик маош: 10–17 млн сўм.
2. Лойиҳачи муҳандис — заруратга қараб
Лойиҳа чизмалари ва қурилиш ишлари ҳажмлари билан ишлаш.
Керакли ҳолатларда ишга жалб қилинади.
Тўлов: ишланган кунлар учун, келишув асосида.
3. Муҳандис-сметачи (ПТО) — заруратга қараб
Смета ҳужжатлари, иш ҳажмлари ва ҳисоботлар билан ишлаш.
Керакли ҳолатларда ишга жалб қилинади.
Тўлов: ишланган кунлар учун, келишув асосида.
🔹 АСОСИЙ ТАЛАБЛАР:
Сув таъминоти ва канализация қурилиши соҳасида камида 7 йиллик амалий тажриба;
Ўз мутахассислиги бўйича қурилиш ҳужжатлари ва компьютер дастурларида мустақил ишлай олиш;
Рус ва инглиз тилларини билиш устунлик беради.
❗️ Техник назорат муҳандиси учун тегишли сертификат ёки сертификат олиш бўйича ўқиётганини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт.
📩 МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ:
Қизиққан мутахассислар Telegram орқали қуйидагиларни юборишлари сўралади:
Қайси лавозимга мурожаат қилаётгани;
Қайси туманда ишлашга тайёрлиги;
Янгиланган резюмеси (CV);
Мавжуд касбий сертификатлари.
⚠️ ДИҚҚАТ!
Фақат талабларга мос келадиган мутахассислар мурожаат қилишлари сўралади.
Резюмесиз мурожаатлар кўриб чиқилмайди.
Дастлабки мурожаатлар фақат Telegram орқали ёзма шаклда қабул қилинади.
Малакаси ва тажрибаси талабларга мос келган номзодлар билан 5 иш куни ичида боғланилади.
Ишнинг қолган шартлари танланган номзодлар билан Zoom орқали суҳбатда келишилади.
Алишер Якубов
ENCOMPASS Consulting
Лойиҳа менежери
📲 Telegram: @avayxon8