#вакансия
⚡️⚡️⚡️
Ишга таклиф
Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСИС"нинг Олмалиқ филиали IT-МУТАХАССИС лавозимига ишга таклиф этади
Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:
· ахборот технологиялари, компьютер инжиниринги, дастурлаш, ахборот хавфсизлиги ёки шунга яқин йўналишлар бўйича олий маълумот;
· мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш тажрибаси;
· ўзбек ва рус тилларини яхши билиши шарт; инглиз тилини билиши афзаллик ҳисобланади;
· масъулиятлилик, ижрочилик, мулоқот маданияти, техник муаммоларни тезкор ҳал қилиш ва фойдаланувчилар билан ишлаш кўникмаси.
**
Номзод қуйидагиларни билиши ва бажара олиши зарур:**
· шахсий компьютерлар, ноутбуклар, оргтехника, принтер, сканер ва мультимедиа ускуналарини маъмурлаштириш ҳамда техник хизмат кўрсатиш;
· Windows операцион тизимлари, Linux базавий сервислари, офис дастурлари, антивирус дастурлари ва драйверларни ўрнатиш, созлаш ва қўллаб-қувватлаш;
· локал тармоқ, Wi-Fi, тармоқ ускуналари, роутер, коммутатор, IP-манзиллаш ва Интернетга уланиш асосларини билиш;
· компьютер техникаси ва дастурий таъминотдаги носозликларни аниқлаш, фойдаланувчилар иш жойларини қайта ишга тушириш ва техник қўллаб-қувватлаш;
· ахборот хавфсизлиги асослари: маълумотларни захиралаш, аккаунтларни ҳимоя қилиш, кириш ҳуқуқини назорат қилиш, антивирус ҳимояси ва маълумотлар билан хавфсиз ишлаш;
· техник ҳужжатларни юритиш, ускуналар ҳисобини олиб бориш, таъмирлаш, модернизация ва компьютер техникасини харид қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
· таълим ва корпоратив ахборот тизимлари, электрон ҳужжат айланиши, веб-сайтлар ва маълумотлар базалари билан ишлаш; HEMIS/LMS тизимлари билан иш тажрибаси афзаллик ҳисобланади;
· филиалнинг расмий веб-сайти билан ишлаш: техник қўллаб-қувватлаш, контентни мунтазам янгилаш, сайт тузилмаси ва функционал имкониятларини ривожлантириш, долзарб маълумотларни жойлаштириш ва эълонларнинг тўғрилигини назорат қилиш;
· HTML/CSS, SQL, PHP ёки бошқа дастурлаш тиллари бўйича базавий билимлар афзаллик ҳисобланади.
Асосий вазифалари:
· филиал компьютер техникаси, локал тармоғи, оргтехникаси ва дастурий таъминотининг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
· ходимлар ва талабаларга компьютер техникаси ҳамда ахборот тизимлари бўйича техник ёрдам кўрсатиш;
· иш жойлари, аудиториялар, компьютер синфлари ва тақдимот ускуналарини улаш, созлаш ва қўллаб-қувватлаш;
· филиалнинг ўқув ва маъмурий жараёнларини рақамлаштириш ишларида иштирок этиш.
· филиалнинг ўз расмий веб-сайтини юритиш ва ривожлантириш, бўлимларни ўз вақтида янгилаш, янгиликлар, эълонлар ва бошқа расмий маълумотларни жойлаштириш.
Маълумот ва резюмени Telegram орқали юборинг: 93-772-22-53.
**🚨 Ulashish tugmasini bosish orqali kimnidir hayotini o‘zgartirishingiz mumkin!
👉 Kanalimizga qo‘shiling va o‘zingizga mos ishni toping!
Kanalga ulanish👇👇👇👇
**https://t.me/ISH_BOR_OLMALIQ