Лавозим: Бош бухгалтер | 1С-дастурчи | Солик эксперти Бухгалтерия ҳисобини юритиш билан бирга, йирик маълумотлар базасини рақамлаштириш ва жараёнларни автоматлаштириш билан шуғулланаман. Аутсорсинг компаниялари ва ишлаб чиқариш корхоналари учун ҳисоб тизимини оптималлаштириб бераман. ⚡️ Асосий компетенциялар ва ютуқлар: Базаларни тиклаш: 3 йиллик узилиш ва хатоликларга тўла бухгалтерия ҳисобини 1С базасида нолдан тўлиқ тиклаганман. Солиқ хавфларини ёпиш: Тиклаш жараёнида аниқланган қўшимча ҳисобланган солиқларни (доначисления) қайта ҳисоботлар орқали солиқ идоралари билан қонуний тўғирлаганман. Солиқларни оптималлаштириш: Корхонанинг солиқ юкини таҳлил қилиш ва қонун доирасида камайтириш (оптималлаштириш). 1С Автоматлаштириш: Катта ҳажмдаги маълумотлар билан бемалол ишлайман. Ишни тезлаштирувчи махсус 1С ташқи ишловлари (обработкалар/EPF) ёзаман. Аутсорс ташкилотлар учун: Бухгалтерлар ишини автоматлаштириш орқали ходимларнинг иш самарадорлигини ва қамровини камида 2 бараварга ошириб бера оламан. ⚙️ Тажриба: Фармацевтика ва ишлаб чиқариш йўналишида 2 йил Аутсорсда 1 йил Ишлаб чиқариш ва ТИФ: Тайёр маҳсулот таннархи калкуляцияси, спецификациялар назорати. БЮД (ГТД), божхона тўловлари, импорт ҚҚС-и, валюта операциялари. Ҳисоботлар: НДС, фойда солиғи, НДФЛ, ЕСП, ИНПС декларациялари. Soliq.uz, Didox ва ЭДО тизимлари билан тўлиқ ишлаш. 🛠 Мустақил ёзган 1С ишланмаларим (EPF): Реализация асосида ишлаб чиқариш ҳужжатларини автоматик яратиш. Универсал номенклатурани маҳсулотлар бўйича тақсимлаш. Электрон ҳисоб-фактураларни (ЭСФ) soliq.uz дан тўғридан-тўғри юклаб олиш. Даврларни оммавий қайта ўтказиш (перепроведение) ва ёпиш скриптлари. 📩 Алоқа учун: @hustle_ace 📞 Телефон: +998880285800