**“Зелёная аптека” дорихоналар тармоғи таъминот ва логистика
(ҳайдовчи) лавозимига ишга таклиф қилади
Вазифалар:
**Товарлар ва ходимлар учун озиқ-овқат маҳсулотларини филиалларга етказиб бериш.
Омборда товарларни тушириш ва ташиш.
Ходимлар ошхонаси учун бозорликни амалга ошириш.
Таъминот ва логистика бўлимидаги бошқа вазифаларда ёрдамлашиш.
Компаниянинг ташкилий тадбирларида фаол иштирок этиш.**
Талаблар:
**Ёши: 25-50 ёш. Жинси: Эркак.
Маълумоти: Муҳим эмас. (тиббиёт соҳасидаги билим қўшимча устунлик).
Иш тажрибаси: Ҳайдовчиликда камида 1-3 йиллик тажриба. Йўл ҳаракати қоидаларини яхши билиши ва уларга риоя қилиши, хавфсиз ҳайдаш кўникмаларига эга бўлиши керак. Автомобилнинг техник ҳолатини тушуниши, кичик носозликларни аниқлай олиши ва балон алмаштириш каби оддий таъмирлаш ишларини бажара олиши лозим.
Йўлларни билиш: Фарғона шаҳар ва атроф туманлар йўлларини яхши билиши ёки GPS навигаторларидан самарали фойдалана олиши.
Шахсий сифатлар: Одобли, интизомли, озода ва масъулиятли бўлиши. Оддий ҳисоб-китобларни билиши, ўрганувчан ва жисмонан соғлом бўлиши.
Тақиқлар: Гиёҳванд, тамаки маҳсулотлари чекишга ва спиртли ичимликлар истеъмолига йўл қўйилмайди. **
Шартлар:
**Иш жойи: Фарғона шаҳри.
Камида “В” категория ҳайдовчилик гувоҳномаси.
Маош: 3 млн сўм. Маош аванс ва ойлик кўринишида берилади.
Иш графиги: 6/1, соат 8:00 дан 20:00 гача.
Овқатланиш: Тушлик ва кечки овқат ташкилот ҳисобидан.
Синов муддати: 1 ой (синов муддати давомида маош 2.5 млн сўм, кейинги ойдан 3млн).
Касбий ўсиш: Фаол ва масъулиятли ходимлар учун ўсиш имконияти мавжуд.
Расмийлаштириш: Меҳнат қонунчилигига мувофиқ – расмий.
@za_hr_bot** иш ўрни сизга мос бўлса, ушбу бот орқали рўйхатдан ўтинг ва сўровномани тўлдиринг.
Тел: +998 87 157 10 90**