⚡️ Alpak Industrial компанияси жамоасига таклиф этамиз!
1️⃣ Термопластавтоматлар (ТПА) ва пуфлаш ускуналари устаси
Сиздан нима талаб қилинади:
Термопластавтоматлар, пуфлаш ускуналари ва PET, PP, PE материаллари билан ишлашда амалий тажриба.
Ишлаб чиқариш ускуналарининг техник тузилишини мукаммал билиш.
Сизнинг вазифаларингиз:
ТПА ва пуфлаш ускуналарини ишга тушириш, созлаш ва технологик режимни назорат қилиш.
Тайёр маҳсулот сифатини кузатиш, брак ва нуқсонларни аниқлаш ҳамда тезкор бартараф этиш.
Операторлар ишини мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқариш режасини бажариш.
2️⃣ Қадоқ ва тарани безаш (печать) участкаси устаси
Типография, реклама, босма, сувенир маҳсулотлари ёки маркировка йўналишида тажрибага эга номзодларни кутамиз.
Қуйидаги йўналишларни билиш катта устунлик беради:
Шелкография (ипак скрин) босмасини тушуниш.
Шиша ва пластик идишларга (тараларга) босма тушириш тажрибаси.
UV-печать, рақамли босма, фольга ва тиснение ускуналари билан ишлаш.
График дастурлар (CorelDRAW, Illustrator ёки Photoshop) билан бошланғич даражада ишлай олиш.
🪙 Биз нима таклиф қиламиз?
Барқарор иш ҳақи (суҳбат натижасига кўра, тажрибангизга қараб индивидуал белгиланади).
Замонавий ускуналар билан жиҳозланган шинам ишлаб чиқариш корхонаси.
Профессионал ўсиш имконияти.
📍 Манзил: Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Тараққиёт МФЙ, Чоржўй қишлоғи, 96-уй.
📌 Мўлжал: «Чойник-пиёла» кафеси, Сайҳат йўналиши.
📞 Батафсил маълумот учун: +998 90 602 77 66
(Қўнғироқ қилинг ёки резюме/ўзингиз ҳақингиздаги маълумотни Telegram орқали юборинг).