Вакансия: Офис-менежер / Раҳбар ёрдамчиси (Аёл киши)
Дизайн студиямиз жамоасини тартибга соладиган ва иш жараёнларини енгиллаштирадиган чаққон ва масъулиятли ходимни қидиряпмиз.
📌 Сизнинг вазифаларингиз:
1. Маъмурий ва ташкилий бошқарув:
Шартномалар билан ишлаш ва ҳужжатларни тартибга солиш;
Раҳбарнинг иш тақвимини (календарини) юритиш: учрашувлар, қўнғироқлар ва вазифаларни режалаштириш;
Офис тозалиги ва шинамлигини назорат қилиш;
Канцтоварлар ва офис учун зарур маҳсулотларни вақтида таъминлаш;
Коммунал тўловлар (сув, свет) ва интернет тўловларини назорат қилиш ва тўлаш.
2. Лойиҳаларда иштирок этиш ва бизнес қўллаб-қувватлаш:
Мижозларни кутиб олиш ва ишбилармонлик ёзишмаларини олиб бориш;
Учрашувларга керакли материаллар ва қайдларни тайёрлаш;
Oddiy тақдимотлар (presentations) ва ҳисоботларни тайёрлаш;
Раҳбарнинг шахсий ва хизмат топшириқларини бажариш.
✅ Номзодга қўйиладиган талаблар:
Тажриба: Хусусий фирма ёки давлат ташкилотларида камида 2-3 йиллик иш стажи;
Тиллар: Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш
Компьютер: MS Word, Excel ва Google (Docs, Sheets) дастурларида эркин ишлай олиш;
Шахсий фазилатлар: Стрессга чидамлилик, тез ўрганиш қобилияти, диққатлилик ва масъулият;
Қўшимча: Бухгалтерия асосларидан хабардорлик катта устунлик беради.
💼 Иш шароитлари:
Иш вақти: 09:00 дан 18:00 гача (Душанба – Шанба);
Нима берамиз: Раҳбар билан бевосита ишлаш орқали тезкор ўсиш ва тажриба орттириш имконияти;
Иш жараёнларининг баъзи техник жиҳатларини ўзимиз ўргатамиз.
⚠️ ДИҚҚАТ, МУҲИМ ТАЛАБ:
Номзодларни саралаш фақат резюме асосида амалга оширилади. Резюме юбормаган мурожаатларга жавоб берилмайди ва кўриб чиқилмайди.
📩 Резюме юбориш учун: @Shazi_designer
Мазил. Тошкент шахар, Юнусобод тумани, Шахристон 93 А
©️ @freelance_uzb bilan ish va ishchi to pish yanada oson.
👉 Kanalda e'lon joylashtirish uchun: @freelance_shablon
№1706