Вакансия: Офис-менежер / Раҳбар ёрдамчиси (Аёл киши) Дизайн студиямиз жамоасини тартибга соладиган ва иш жараёнларини енгиллаштирадиган чаққон ва масъулиятли ходимни қидиряпмиз. 📌 Сизнинг вазифаларингиз: 1. Маъмурий ва ташкилий бошқарув: Шартномалар билан ишлаш ва ҳужжатларни тартибга солиш; Раҳбарнинг иш тақвимини (календарини) юритиш: учрашувлар, қўнғироқлар ва вазифаларни режалаштириш; Офис тозалиги ва шинамлигини назорат қилиш; Канцтоварлар ва офис учун зарур маҳсулотларни вақтида таъминлаш; Коммунал тўловлар (сув, свет) ва интернет тўловларини назорат қилиш ва тўлаш. 2. Лойиҳаларда иштирок этиш ва бизнес қўллаб-қувватлаш: Мижозларни кутиб олиш ва ишбилармонлик ёзишмаларини олиб бориш; Учрашувларга керакли материаллар ва қайдларни тайёрлаш; Oddiy тақдимотлар (presentations) ва ҳисоботларни тайёрлаш; Раҳбарнинг шахсий ва хизмат топшириқларини бажариш. ✅ Номзодга қўйиладиган талаблар: Тажриба: Хусусий фирма ёки давлат ташкилотларида камида 2-3 йиллик иш стажи; Тиллар: Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш Компьютер: MS Word, Excel ва Google (Docs, Sheets) дастурларида эркин ишлай олиш; Шахсий фазилатлар: Стрессга чидамлилик, тез ўрганиш қобилияти, диққатлилик ва масъулият; Қўшимча: Бухгалтерия асосларидан хабардорлик катта устунлик беради. 💼 Иш шароитлари: Иш вақти: 09:00 дан 18:00 гача (Душанба – Шанба); Нима берамиз: Раҳбар билан бевосита ишлаш орқали тезкор ўсиш ва тажриба орттириш имконияти; Иш жараёнларининг баъзи техник жиҳатларини ўзимиз ўргатамиз. ⚠️ ДИҚҚАТ, МУҲИМ ТАЛАБ: Номзодларни саралаш фақат резюме асосида амалга оширилади. Резюме юбормаган мурожаатларга жавоб берилмайди ва кўриб чиқилмайди. 📩 Резюме юбориш учун: @Shazi_designer Мазил. Тошкент шахар, Юнусобод тумани, Шахристон 93 А ©️ @freelance_uzb bilan ish va ishchi to pish yanada oson. 👉 Kanalda e'lon joylashtirish uchun: @freelance_shablon №1706