🥵Ёмон одам аслида бахтсиз одам. У билан курашиб сиз хам ўзингизни бахтсизликка махкум этасиз. 😕Бахтли инсон ўз хаётидан лаззатланиб яшайди, қуёш отганида еки янги ой чиққанида яшаш бахтини хис қила олади, хаётни севади, бошқалар билан иши бўлмайди, шукроналик туйғуси билан яшаиди! 🤷♂️Бахтсиз одамнинг фожеаси шундаки, у ўзининг бахтсизлигига бутун дунёни айблайди, отаси, онаси, эри, қаинонаси, қўшниси ёки рахбари хуллас бечаранинг қора кунларига албатта кимдир айбдор, фақат у эмас! Хамма ёмон, у яхши. Ўзига бировларнинг рахмини келтиришга харакат қилади, атрофида хамма нарсани қора рангларда кўради, чиройли нарсалар уни хурсанд қилмайди, гўзалликни кўролмайди. Зарар бериш, халақит қилиш, бировни ёмонлаб ўртада низо чиқариш... улар бошқача яшолмайдилар... 😐Бахтсиз одам ўз бахтсизлик ботқоғида чўкиб яшайди, бу унинг комфорт зонаси, кимнидир ёмон кўриш билан кун ўтказишади, ўзидан яхширок яшаетганларни, мувафақиятлироқ, бойроқ, бахтлироқ одамларни ёмон кўришади,негатив хис туиғулар бундай одамнинг қалбини қорайтириб, уни ичидан емиради. ⭐️Хар бир ёмон одам бизга синов учун берилади, хар кимнинг хаётида бундаи одамлар турли ролларда келади, кимдадир яқин инсони ролида, бошқага шунчаки бегона одам сифатида. Нима учун улар бизга керак? Тажриба учун, ёки қанақа бўлиш керак эмаслигини тушунамиз, ёки ўз аксимизни кўрамиз! Емон билан бир пағонада турдикми, билингки унинг ботқоғига шунғишни бошлаимиз, ўч олиш ва қасдлашишни мақсад қилганда, унинг копиясига аиланамиз... ⚡️Ёмонларга эътиборсиз бўлинг, негатив энергиядан узоқроқ юринг. Хаётингизга тажриба учун юборилган хар қандай одамдан сабоқ олинг, лекин унинг даражасига тушиб хаётни нафрат ва қоронғуликда ўтказманг, бу шунчаки дахшат ва қўрқинчилики қалб ранги нигохда хам аксини топади... #мотивация