#Buxgalter_kerak
TOSHKENT
ИШГА ТАКЛИФ ЭТИЛАДИ (Вакансия)
Лавозим: Помошник бухгалтер (Кадрлар ҳисоби бўйича масъул)
Номзодга талаб: Аёл киши
Маълумоти ва иш тажрибаси:
Мутахассислиги: Иқтисодиёт, молия, бухгалтерия ҳисоби ёки аудит йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумот.
Иш стажи: 1 йилгача бўлган минимал тажриба.
Касбий билимлар ва кўникмалар:
Дастурлар билан ишлаш: 1С: Бухгалтерия (8.3 версияси) дастурида бирламчи ҳужжатларни кирита олиш.
Кадрлар ва электрон тизимлар: my.mehnat.uz (ЯММТ) порталида ишлаш, электрон ҳисоб-фактуралар (DIDOX, Soliqservis ва б.) ҳамда банк-клиент тизими кўникмалари.
Офис дастурлари: Microsoft Excel ва Word дастурларини яхши билиш.
Қонунчилик асослари: Бухгалтерия ҳисоби ва Меҳнат кодекси бўйича бошланғич тушунчалар.
Асосий вазифалар:
Бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари: Кирим-чиқим ордерлари, юк хатлари (ТТН), ишончномалар ва ҳисоб-фактураларни расмийлаштириш ҳамда 1С тизимига киритиш.
Кадрлар ҳисоби (my.mehnat.uz): Ходимларни ишга қабул қилиш, бошқа лавозимга ўтказиш ва меҳнат шартномаларини бекор қилишни my.mehnat.uz тизимида рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини юритиш.
Кадрлар ҳужжатлари: Ходимларнинг шахсий йиғма жилдларини шакллантириш, буйруқлар лойиҳасини тайёрлаш ва ойлик иш вақтини ҳисобга олиш табелини юритиш.
Сверка (солиштириш): Контрагентлар билан ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномаларини тузиш.
Архивлаш: Бухгалтерия ва кадрлар ҳужжатларини хронологик тартибда тизимлаштириш ва архивга тайёрлаш.
Шахсий фазилатлар:
Рақамлар ва ҳужжатлар билан ишлаганда синчковлик ва масъулият.
Янги қонун-қоидалар ва топшириқларни тез ўзлаштириш.
Иш шароитлари:
Ёш чегараси: 20–30 ёш
Ойлик маоши: Суҳбат жараёнида келишилади
Иш вақти: Душанба–шанба, соат 09:00 дан 18:00 гача
Манзил: Мирзо Улуғбек тумани (мўлжал: Инҳа университети ёнида)
Мурожаат учун:
⚠️ ИЛТИМОС, ТЕЛЕФОН ҚИЛМАНГ!
Резюмеларингизни Telegram орқали қуйидаги рақамларга юборинг:
📱 +998-91-785-85-38
📱 +998-90-115-8040
https://t.me/BUXGALTERIYA_ISH_BOR_1C