Масжидларда солиқ ҳисоби. Масжид нотижорат ташкилот ҳисобланади. Масжидга асосан эҳсонлардан тушум бўлади ва бу мақсадли тушум ҳисобланади. СК, 48-модда. Бундай тушумлар фойда солиғига тортилмайди. СК, 304 ва 318-моддалар. Мақсадли маблағлар ҚҚСга ҳам тортилмайди. Бундан ташқари, мажсидлар нотижорат фаолияти доирасида мол-мулк солиғи (СК, 411-модда), ер солиғидан (СК, 426-модда) ва сув солиғидан ҳам озод қилинган (СК, 442-модда). Агар масжид уставида белгилаб қўйилган қандайдир тижорий фаолият билан шуғулланса, ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши шарт. Тижорий фаолиятдан тушумлардан ҚҚС ва фойда солиғи тўланади. https://t.me/BUXGALTERIYA_ISH_BOR_1C