Диққат эълон‼️ Қўқон шаҳрида фуқаролар бандлигини таъминлаш, айниқса иш излаётган ёшлар, хотин-қизлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилмоқда. 📅 Сана: 2026-йил 5-май 🕘 Вақт: 09:00 – 12:00 📍 Манзил: Қўқон шаҳар Муқумий МФЙ биноси Мазкур ярмарка Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган қарорлар ижроси доирасида ўтказилмоқда. Ярмаркада Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар томонидан мавжуд бўш иш ўринлари, вакант лавозимлар тақдим этилади. Иштирокчилар ўзларига мос иш топиш, иш берувчилар билан бевосита суҳбат ўтказиш ва ишга жойлашиш имкониятига эга бўладилар. Барча иш излаётган фуқароларни фаол иштирок этишга чорлаймиз! Ўзингиз билан паспорт ва зарур ҳужжатларни олиб келишингиз сўралади. Барчангизни ушбу меҳнат ярмаркасида кутиб қоламиз! @vakant ➖