🤲 Савобталаблар бормууу: пул керак эмас!
🍃 «SEN KUCHLISAN» жамғармаси, жамоамиз анча кўриниб қолди, кўз тегмасин. Иш ҳажми ошяпти, улгурмаяпмиз. Азиз дўстларим – ёрдамингиз зарур. Пул сўралмаяпти, фақат вақтингиз, кучингиз ва меҳрингиз оламиз.
Аниғини ёзай:
1. Мошинаси билан хизмат (харажатлари берилади)
Оққонга чалинган болажонлар учун «100 орзу» лойиҳасини йўлга қўйганмиз. Кийим-кечаклар, озиқ-овқат, дори-дармон етказишга, бемор билан учрашиб, кўнглини кўтаришга ёрдам керак;
2. Бақувват йигитлар кўмаги (йўлкиралар берилади)
Бола болада. Бир бемор болажон пианино чалишни ўрганмоқчи экан, қизиқаркан. Топдик. Сергелидан Чилонзорга кўчириш зарур. Дўстлар биргалашиб келсангиз жуда зўр бўларди, чунки 6-7 киши бўлиши керак, пианино жуда оғир бўлади. Транспортингиз бўлса, нур устига нур. Илтимос: «Нима, мардикорлар йўқми?» дея ақл туғманг;
3. Мобилограф, SMM мутахассиси (қўлдан келганича ҳақ берилади)
Фаолиятимизни ёритиб бориш учун оператор-мобилограф ва SMM мутахассислари керак бўляпти. Зўўўри, профессионали тўғри келмайди, қурбимиз етмайди. Ёш, қизиқувчан, кўнглида яхшиликлар бўлган йигит-қизларни кутяпмиз. Ўзига ҳам амалиёт бўлади. Ҳозирча қиммат аппаратура ололмаймиз. Оддий телефонда ишлаяпмиз. Бизга бўлаверади.
Хўш, ким сафимизга қўшилмоқчи? Ўз ғояси бор, сабрли, ичи-ичида ўз ишидан фахрланадиган ва яна интиладиган ИНСОНларни излаяпмиз.
⚡️ Боғланиш учун йигитлар: https://t.me/Abror_Zohidov, аёл-қизлар: https://t.me/Nur_1993 .
Аброр Зоҳидов