Ҳозир кўзимизга катта муаммодек кўринган вазият аслида аҳамиятсиз ва қадрсизлигини вақт ўтиб англаймиз... Бу яшаш позициямизга боғлиқ. Ҳаётда қандай позицияда яшашни эса ўзимиз ҳал қиламиз.
Агар сиз жабрдийда бўлишни лойиқ билсангиз, унда бир умр ҳаётингиздаги ҳар қанақа ушалмаган орзу учун, ёмонликлар учун бировни айлаб яшайсиз... Агар сиз позитив инсон бўлишни танласангиз, унда ҳар қанақа вазиятда плюс кўришни ўрганасиз ва табиийки бугунги катта муаммо ҳам сиз учун аҳамиятсиз бўлади, чунки қалбингизда қувонч, ишонч ва бахт билан яшашни ўрганасиз!
Нолиманг! Муаммо борми? Уни ҳал қилиш йўли ҳам бор, қанча кўп нолисангиз, муаммо шунча катталашаверади, чунки сиз ўзингиз уни ўстирасиз, негатив фикрларингиз билан.
#мотивация