🌱 Dream Garden жамоасига сотув менежери керак!
Биз ўсимликлар олами ва ландшафт дизайнига қизиқадиган, мулоқот қилишни хуш кўрадиган фаол ва мақсадга интилувчан номзодларни ўз жамоамизга таклиф қиламиз!
🎯 Асосий вазифаларингиз:
Лидлар билан ишлаш: Келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ҳамда сифатли қайта ишлаш.
Шоу-рум меҳмонларига хизмат кўрсатиш: Шоу-румга ташриф буюрувчи мижозларни илиқ кутиб олиш ва уларга юқори даражада хизмат кўрсатиш.
Маслаҳат бериш: Мижозларга ўсимликлар турлари, уларни парваришлаш қоидалари ва хусусиятлари бўйича тўлиқ маълумот бериш.
Лойиҳа менежерлари билан ҳамкорлик: Агар мижоз ландшафт лойиҳасини хоҳласа, уни лойиҳа менежерлари билан биргаликда тўғри йўналтириш ва ҳамкорлик қилиш.
📋 Талаблар:
***** Ўзбек ва рус тилларида эркин мулоқот қила олиш (инглиз тилини билиш қўшимча устунлик беради).
* Савдо соҳасида иш тажрибаси (агар тажрибангиз бўлмаса-ю, лекин тез ўрганишга интилсангиз — сизни ҳам кўриб чиқамиз).
* Хушмуомалалик, масъулият ва мижозлар билан ишлаш кўникмаси.
* Ўсимликлар оламига меҳр ва тез ўрганиш қобилияти.
💼 Биз нима таклиф қиламиз:
Иш вақти: 6/1 график, соат 09:00 дан 18:00 гача.
Иш жойи: Офис ва шоу-румда (қулай ва шинам шароит).
Ойлик маош: 5 000 000 сўм + савдолар ва лойиҳалардан фоизлар (даромадингиз ўз меҳнатингизга боғлиқ!).
+998954444404
Ахил жамоа ва касбий ўсиш имконияти.