Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилиши мумкин Бахтиёр Саидов Гонконг махсус маъмурий ҳудуди Администрацияси раҳбари Жон Ли Каччиу билан учрашди. Суҳбат давомида томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилган. Шунингдек, ўзаро визасиз режимни жорий этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тузиш нияти бўйича вербал ноталар алмашилди.