⚡️ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
**Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти IT соҳасида юқори малакага эга мутахассисларни Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари бошқармаларидаги бўш лавозимларга хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.
**
__Номзодларга қўйиладиган умумий талаблар:
А) IT соҳасида олий маълумот;
Б) дастурлаш ёки тармоқ администратори ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида зарур тажриба;
В) тармоқ администратори ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлиш:
– тармоқ технологиялари (NAT, DNS, DHCP, VLAN, VPN, Firewall), IP-манзиллаштириш тамойиллари ва тармоқларда пакетларни маршрутизация қилиш ҳақида билимлар;
– тармоқ ускуналарини созлаш (конфигурация қилиш), кичик ва ўрта тармоқларни, тақсимланган тармоқларни бошқариш ва қўллаб-қувватлаш бўйича билим ва кўникмалар;
– Cisco, Huawei ва Fortinet ускуналарини бошқариш бўйича назарий ва амалий кўникмалар;
– VPN (IPSec, SSL VPN, Site to site) ни ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш тажрибаси;
– хавфсизлик воситалари (Firewall, IDS/IPS, DLP, Antivirus, PAM ва тармоқ хавфсизлик тизимлари) билан ишлаш тажрибаси;
– Linux ва Windows серверларини ўрнатиш ва бошқариш тажрибаси;
– Ngnix, Apache HTTP server, Docker, Zabbix, Asterisk, YMS, Active Directory (LDAP, Group policy) ҳақида билим ва кўникмалар.
Г) дастурлаш соҳасида қуйидаги билим ва кўникмага эга бўлиш:
– Node.js, Angular, React;
– Python, Data science.
Иш ҳақи:
– қўшимча устамалар билан бирга ягона тариф сеткасининг IT соҳаси мутахассислари учун белгиланган коэффициентда.
Танловда иштирок этиш учун номзод ўзи ҳақидаги маълумотномани (резюме ҳудудни кўрсатган ҳолда) tanlov@prodepartament.uz электрон почтасига юбориши лозим. __
**Ҳужжатлар 2026 йил 25 мартга қадар қабул қилинади.
**
Танлов шартлари ва бошқа саволлар бўйича қуйидаги манзил ёки телефон рақами орқали маълумот олиш мумкин:
**Манзил: Тошкент ш., Академик Я. Ғуломов кўчаси, 39а-уй;
Телефон рақами: 71-202-86-67 (ички рақам: 8094).
**@ishbank