🚀 AI пойгасида ортда қоляпманми?
Охирги пайтларда шундай ҳис бўляпти...
Бир қарасам, кимдир Claude Code ишлатяпти.
Бошқаси Codex билан агент ёзяпти.
Яна бири Cursor'ни мақтаяпти.
Кимдир 10 та AI агентни бир вақтнинг ўзида ишлатяпти.
Мен эса ўйлайман:
"Мен ҳали Claude Code'ни ҳам ўрнатмадим. Кеч қолдимми?"
Кейин бир нарсани тушундим.
Бу — FOMO (Fear of Missing Out), яъни ҳамма нарсадан қолиб кетиш қўрқуви.
Лекин ҳақиқат бошқача.
💡 Ҳар ҳафта янги AI воситаси чиқади.
Кеча машҳур бўлган инструмент, эртага эскириб қолиши мумкин.
Шунинг учун муваффақиятни восита эмас, натижа белгилайди.
Мижозга фарқи йўқ:
Claude Code ёздими,
Codex ёздими,
Cursor ёздими.
Унга битта савол муҳим:
"Муаммом ҳал бўлдими?"
Кўпчилигимиз бир хатога йўл қўямиз:
❌ Янги инструментларни йиғамиз.
✅ Аммо маҳсулот чиқармаймиз.
Мен ҳам ўзимга бир қарор қилдим:
✔️ Ҳар бир янги AI воситасини қувиш эмас.
✔️ Битта воситани яхши ўзлаштириш.
✔️ Битта ҳақиқий муаммони ечадиган маҳсулот чиқариш.
Чунки...
Имконият тайёрланганлар учун имконият. Бошқалар учун эса у оддий бир ҳодиса холос.
Лекин тайёргарлик дегани — барча AI воситаларини билиш эмас.
Тайёргарлик — ғояни ишлайдиган маҳсулотга айлантира олиш қобилиятидир.
Сизда ҳам шундай ҳис бўладими? Ёки бу фақат мендами?