🏫 ХУСУСИЙ МАКТАБГА ҲАМШИРА ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛИНАДИ!
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган замонавий хусусий мактабимизга масъулиятли, хушмуомала ва ўз касбини яхши кўрадиган тиббиёт ҳамшираси ишга таклиф қилинади!
📋 Асосий вазифалар:
Ўқувчиларнинг соғлиғини кун давомида назорат қилиш.
Мактаб биносига киришдан олдин ўқувчиларнинг ҳароратини ўлчаш ва умумий аҳволини текшириш.
Ўқувчилар билан уларнинг соғлиғи ҳақида суҳбат ўтказиш.
Зарур ҳолларда ўз ваколати доирасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.
Бемор бўлган ўқувчиларнинг ҳолатини кузатиш ва шифокор тавсиясига мувофиқ зарур чораларни кўриш.
Санитария-гигиена қоидаларига риоя этилишини таъминлаш.
✅ Номзодга талаблар:
Тиббий маълумотга эга бўлиш.
Масъулиятли, хушмуомала ва эътиборли бўлиш.
Болалар билан ишлашни билиш ва уларга меҳрибон муносабатда бўлиш.
Иш интизомига қатъий риоя қилиш.
🕒 Иш графиги:
Душанба–жума: 07:00 дан 18:00 гача.
Шанба: 09:00 дан 16:00 гача.
Якшанба — дам олиш куни.
🎁 Биз таклиф қиламиз:
Кунига 2 маҳал бепул иссиқ овқат.
Ўз ишига масъулият билан ёндашадиган ходимлар учун қўшимча бонуслар.
Аҳил ва дўстона жамоада ишлаш имконияти.
Замонавий хусусий мактабда барқарор иш фаолияти.
📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 17-квартал, Олтин Мерос кўчаси, 19-уй.
🚌 Мўлжал: 82-автобуснинг охирги бекати.
📞 Мурожаат учун телефон: 90 952 37 07
Агар сиз ўз касбингизни севсангиз, болалар саломатлигига бефарқ бўлмасангиз ва жамоамизга қўшилишни истасангиз, сизни ҳамкорликка таклиф қиламиз!